Шимолий Корея ҳарбий дастурлари учун 2 млрд доллар ўғирлаган – ОАВ
Шимолий Корея оммавий қирғин қуролларини яратиш бўйича дастурларни молиялаштириш учун банклар ва криптовалюталар биржаларига киберҳужумлар содир этиш орқали 2 млрд долларга яқин пул ўғирлаган. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши мустақил экспертлари докладига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳужжатда таъкидланишича, бундай ҳужумлар сони 35тадан кам бўлмаган. Улардан камида 17 давлат зиён кўрган.
Агентлик маълумотларига кўра, докладда тўпланган пуллар оммавий қирғин қуроллари дастурларини қўллаб-қувватлаш учун сарфланган. Экспертларнинг таъкидлашича, Шимолий Корея “бир кемадан иккинчи кемага юкларни ортиб ҳамда оммавий қирғин қуроллари билан боғлиқ воситалар ва ҳашамат буюмларини харид қилиб, БМТ санкцияларини бузмоқда”.
Шимолий Кореянинг АҚШдаги элчихонаси докладга изоҳ бериш илтимосини жавобсиз қолдирган.
АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Морган Ортагус Reuters’га ушбу масала юзасидан изоҳ бериб, унда АҚШ Пхеньян томонидан “тармоқда амалга оширилаётган ғаразли фаолият”ни тўхтатиш учун Шимолий Кореяга нисбатан чоралар кўришга чақираётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
20:15 / 27.10.2024
Украинага қарши жангга ташланган КХДР аскарлари: экспертлар қандай фикрда?
15:07 / 25.10.2024
Ветнамдан Эронгача: Шимолий Корея қачон ва кимларга урушда ёрдам берган?
16:31 / 18.10.2024