Жамият | 12:18 / 07.08.2019
12872
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Қурбон ҳайити куни автобуслар соат 4:30дан йўналишларга чиқарилади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 11 август, якшанба куни нишонланади. Байрамни кўтаринки рухда ўтказиш, халқимизга муносиб шароит яратиш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан қатор чора-тадбирлар белгиланди, деб хабар қилмоқда “Тошшаҳартрансхизмат”.

Қайд этилишича, акциядорлик жамияти томонидан Ҳайит кунлари пойтахт аҳлига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида автобуслар 4:30 дан йўналишларга чиқарилади. 

Жомъе масжидлари атрофида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутасадди ходимларининг 5:00 дан 8:00 гача навбатчилиги ташкил этилади. Жомъе масжидлари олдидан ўтувчи йўлларда ҳаракат вақтинча чекланган тақдирда автобусларни мазкур ҳудудга яқин, йўловчилар учун қулай бўлган йўллардан ўтказиш чоралари кўрилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид