Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Урганч ва Тошкент-Самарқанд йўналишларида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ маъмурияти Қурбон ҳайити байрами кунлари кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишида 556/555 сонли қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилганлигини маълум қилди.
Тошкент –Урганч йўналишида ҳаракатланадиган 556-сонли қўшимча поезд 9, 11, 13 август кунлари Тошкент Жанубий вокзалидан соат 14:22 да, Урганч-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-сонли қўшимча поезд эса 10,12,14 август кунлари Урганч вокзалидан соат 10:10 да жўнайди.
Шунингдек, 9 августдан бошлаб, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча 764/763 сонли “AFROSIYOB” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг қатновлари йўлга қўйилади.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 рақамига қўнғироқ қилиб, шунингдек, жойлардаги темир йўл вокзалларидаги маълумотхоналарга мурожаат қилиб билиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
20:04 / 05.01.2024
Чипта нархи оширилмайдиган маҳаллий поезд йўналишлари маълум қилинди
17:28 / 20.05.2023
Россиялик блогер Иля Варламов «Ўзбекистон темирйўллари»даги хизмат кўрсатиш сифатини танқид қилди
15:36 / 24.12.2022
Поезд уриб кетиши туфайли 17 ёшли ўсмир вафот этди
14:50 / 26.12.2018