Жаҳон | 01:17 / 11.08.2019
38822
4 дақиқада ўқилади

Намойишлар гирдобидаги Москва -  10 август куни ўн минглаб кишилар яна намойишга чиқди

10 август куни Москвада шаҳар кенгаши сайловига мустақил номзодларнинг номзоди қўйилмаганлиги муносабати билан митинг ўтказилди. Митинг ташкилотчилари унда 100 минг киши қатнашганини айтди, «Белий счётчик» маълумотларига кўра эса тадбирга қарийб 50 минг киши келган.  

Фото: Георгий Малец

Ҳаттоки ИИВнинг расмий маълумотлари бўйича ҳам бу акция 2019 йил ёзидаги энг йирик акция бўлди (полиция соат 15:37да 20 минг қатнашчини санаган). 20 июлда Сахаров кўчасида ўтказилган митингда «Белий счётчик» маълумоти бўйича 22,4 минг ва ИИВ маълумоти бўйича 12 минг киши қатнашганди.  

Фото: Георгий Малец
Фото: Георгий Малец
Фото: Георгий Малец

Митинг яна иккита воқеа билан ёдда қоладиган бўлди: полиция ходимлари радиоэлектрон қурол ёрдамида дронни туширмоқчи бўлишди. Аммо бунинг уддасидан чиқишолмади: айтишларича, митингда алоқани ва  Navalny Live радиоканалини ўчириш учун қўлланган яна бир қурилма полициянинг радиоэлектрон қурилмаси ишлашини йўққа чиқарган. Охир-оқибат полициячилардан бири дронни сакраб ушлаб олган.

Фото: Георгий Малец
Фото: Георгий Малец

Иккинчи воқеа – эрталаб Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси ҳуқуқшуноси Любовь Соболь айтган иғво уюштирувчиларнинг келиши бўлди: унга кимдир митингда қатнашиш учун гуруҳ, жумладан «ичкиликбозлар, дайдилар ва лўлилар» ёлланаётгани ҳақида маълумот берган. Дарҳақиқат, митинг чоғида ана шундай гуруҳ пайдо бўлди: лўлилар қўшиқ куйлашди, уларнинг қўшиғига соқоллари ўсган ва ичиб олган, бўйнига «Любовь Соболь» деб ёзилган ёзувни илиб олган эркак рақсга тушди. Соболнинг ўзи митинг бошланишидан аввал қўлга олинганди ва тадбир тугагунига қадар ушлаб турилди.

Фото: Георгий Малец
Фото: Георгий Малец
Фото: Георгий Малец

Сахаров кўчасидаги митинг расман 17:00да тугади, аммо қатнашчиларнинг бир қисми президент маъмурияти жойлашган майдон томон йўл олди. Шундан сўнг дарҳол полиция, ОМОН ва ҳарбийлар етиб келишди ва бир ярим соат ичида юздан ортиқ киши қўлга олинди. 

Ҳукумат билан келишилмаган, Москва шаҳар кенгашига сайловларда номзодлари қўйилмаганлар томонидан ташкил этилган митинглар 14 ва 27 июлда ҳамда 3 августда ҳам бўлиб ўтганди. Полиция бу митинглар давомида 1,7 мингга яқин кишини ҳибсга олган. Тергов қўмитаси оммавий тартибсизлик уюштириш ва ҳукумат вакилларига ҳужум қилиш моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғатди.

Фото: Георгий Малец
Фото: Георгий Малец
Фото: Георгий Малец
Фото: Георгий Малец

Намойишларга шаҳар кенгаши депутатлиги учун сайловни ўтказишга масъул комиссия уюшмаган мухолифат вакиллари, хусусан мустақил номзодлар сиёсий пойгада иштирок этишини ёқламагани сабаб бўлмоқда. Комиссия турли важлар, жумладан номзодни қўллаб-қувватловчилар имзоси тўпланган варақларга путур етганини айтди. Ҳақиқий имзолар сохта, деб топилган вазиятлар ҳам кузатилди. Ваҳоланки, буларга ойдинлик киритувчи экспертиза хулосаси шаффоф бўлмагани иддао қилинди.

Мавзуга оид