21:34 / 12.08.2019
17681

Танишинг - ЎЗБEКИСТОННИКИ ЯХШИ!

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК раиси Тохиржон Жалилов- Бугун биз мамлакатимиз фуқароларининг юқори сифатли маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланишга бўлган қизиқишини рағбатлантириш учун бўлимимиз томонидан ишлаб чиқилган дастурни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ҳар бир инсон энг яхшисини қидиради. Юқори сифатли маҳаллий маҳсулотларга кенг истеъмолчилар эътиборини жалб қилиш эса ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг фойдали хусусиятлари, илғор технологиялари ҳамда маҳсулотнинг таркибий қисмлари ҳақида юқори маҳорат билан, профессионал даражада ва қизиқарли қилиб сўзлаб беришдадир.

Бу ҳолат истеъмолчиларимизга саноатимизнинг энг яхши вакилларини тез ва осон таништириш имконини яратиб берадиган Давлат дастурини ишлаб чиқаришимизга туртки бўлди. Шундай қилиб, озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ўзбек маҳсулотларини махсус рамзлаш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Фикримизча, бу Ўзбекистонни ўз ватани деб биладиган аҳолининг ҳурмати ва ғурури ўсишига ёрдам беради. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ўсишини рағбатлантиради. Бу ишлаб чиқарувчиларнинг озиқ-овқат саноати маҳсулотлари (хизматларини қадоқлаш, саралаш, сақлаш ва этказиб бериш) сифатини яхшилашга бўлган интилишларини кучайтиради

Дастур ёрдамида биз ўзбекистонликларнинг фуқаролик жавобгарлиги ошишига умид қиламиз. Мамлакат фуқаролари маҳаллий маҳсулотларни сотиб олаётганда, улар энг яхши, халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилган фойдали маҳсулотларни истеъмол қилишларини ва бундан ташқари, мамлакат иқтисодиётини шахсан қўллаб-қувватлаб, фаровонлик асосларини яратишга ўз ҳиссаларини қўшаётганликларини тушунадилар.

“Ўзбекистонники яхши” давлат дастури жамиятни бирлаштиришга имкон беради. Барчамиз биргаликда, бир-биримизни қўллаб-қувватлаган ҳолда, юртдошларимиз томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олиб, шу ерда ва ҳозирнинг ўзидаёқ ўзимиз учун яхшироқ ҳаётни яратамиз. Фарзандларимизнинг қандай мамлакатда вояга етиши бевосита бизга боғлиқдир.

“Ўзбекистонники яхши” – “Узбекиское лучшее” шиори, маҳаллий маҳсулотлар салоҳиятига янада юксакрок ишонч билдиради.

Давлат ёрлиғи дастурини амалга ошириш иккита асосий усул орқали амалга оширилади. Биринчиси, тўғридан-тўғри Ўзбекистон озиқ-овқат саноатининг энг яхши вакиллари маҳсулотларини тамғалаш бўлса, иккинчиси - юқори сифатли маҳаллий маҳсулотларни намойиш этадиган дўкон деразалари, пештахталар ва бошқа савдо ва кўргазма ускуналарида рамзни акс эттиришдир.

Дастурни амалга ошириш доирасида маҳсулотларни тамғалашдан ташқари, истеъмолчига маълум рақобатдош устунликлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтиш, ушбу маълумотларни тўғридан-тўғри савдо нуқталарида жойлаштириш ҳамда ижтимоий ва оммавий ахборот воситалари материалларида жойлаштириш жоиздир.

Дастурни амалга оширишда ахборот таъминоти ҳар томонлама самарали бўлади. Ушбу босқичда биз муносиб ишлаб чиқарувчиларни танлаш меъзонларини ишлаб чиқмоқдамиз. Ижтимоий реклама лойиҳасини яратиш учун визуал материаллар тайёрланмоқда.

Яқин кунларда биз рамзлаш давлат дастури доирасида энг яхши визуал материал лойиҳаси учун очиқ фуқаролик танловини эълон қиламиз.

Бугун биз мамлакатимиз фуқароларининг юқори сифатли маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланишга бўлган қизиқишини рағбатлантириш учун бўлимимиз томонидан ишлаб чиқилган дастурни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ҳар бир инсон энг яхшисини қидиради. Юқори сифатли маҳаллий маҳсулотларга кенг истеъмолчилар эътиборини жалб қилиш эса ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг фойдали хусусиятлари, илғор технологиялари ҳамда маҳсулотнинг таркибий қисмлари ҳақида юқори маҳорат билан, профессионал даражада ва қизиқарли қилиб сўзлаб беришдадир.

Бу ҳолат истеъмолчиларимизга саноатимизнинг энг яхши вакилларини тез ва осон таништириш имконини яратиб берадиган Давлат дастурини ишлаб чиқаришимизга туртки бўлди. Шундай қилиб, озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ўзбек маҳсулотларини махсус рамзлаш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Фикримизча, бу Ўзбекистонни ўз ватани деб биладиган аҳолининг ҳурмати ва ғурури ўсишига ёрдам беради. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ўсишини рағбатлантиради. Бу ишлаб чиқарувчиларнинг озиқ-овқат саноати маҳсулотлари (хизматларини қадоқлаш, саралаш, сақлаш ва этказиб бериш) сифатини яхшилашга бўлган интилишларини кучайтиради

Дастур ёрдамида биз ўзбекистонликларнинг фуқаролик жавобгарлиги ошишига умид қиламиз. Мамлакат фуқаролари маҳаллий маҳсулотларни сотиб олаётганда, улар энг яхши, халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилган фойдали маҳсулотларни истеъмол қилишларини ва бундан ташқари, мамлакат иқтисодиётини шахсан қўллаб-қувватлаб, фаровонлик асосларини яратишга ўз ҳиссаларини қўшаётганликларини тушунадилар.

“Ўзбекистонники яхши” давлат дастури жамиятни бирлаштиришга имкон беради. Барчамиз биргаликда, бир-биримизни қўллаб-қувватлаган ҳолда, юртдошларимиз томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олиб, шу ерда ва ҳозирнинг ўзидаёқ ўзимиз учун яхшироқ ҳаётни яратамиз. Фарзандларимизнинг қандай мамлакатда вояга етиши бевосита бизга боғлиқдир.

“Ўзбекистонники яхши” – “Узбекское лучшее” шиори, маҳаллий маҳсулотлар салоҳиятига янада юксакрок ишонч билдиради.

Мавзуга оид
Top