Иқтисодиёт | 15:23 / 13.08.2019
4223
1 дақиқада ўқилади

Осиё инфраструктуравий инвестиция банки Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори сифатида кўрмоқда

Фото: REUTERS

Осиё инфраструктуравий инвестиция банки (ОИИБ) Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори сифатида кўрмоқда, деди инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов.

«Сизлар Ўзбекистон Марказий Осиё ва унинг ташқарисида банкнинг асосий ҳамкори бўлишини хоҳлаётганингизни айтдингиз. Биз эса молиявий институтлар орасида ОИИБ бизнинг асосий ҳамкоримиз бўлишини хоҳлаймиз. Тез орада шундай бўлишига ишонаман», – деди Умурзоқов ОИИБ президенти Цзинь Лицюн иштирокидаги бизнес-брифингда.

«Биз лойиҳаларимизни амалга оширишга ҳали киришганимиз йўқ, аммо тез вақт ичида олдинга силжишга эришамиз», – деб қўшиб қўйди вазир.

Жорий йилда ОИИБ ва Ўзбекистон ўртасида Бухоро вилоятида сув таъминоти, канализация ва йўл қурилиши соҳасида умумий қиймати 600 миллион доллардан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишув имзоланганди.

Мавзуга оид