Умурзоқов Бухоро вилоятининг ичимлик суви билан таъминланиши 99 фоизга етишини маълум қилди
Осиё инфраструктуравий инвестиция банки (ОИИБ) иштирокида Бухоро вилояти инфраструктурасини янгилаш бўйича лойиҳа вилоятнинг ичимлик суви билан таъминланиш даражасини 99 фоизга етказиш имконини беради. Бу ҳақда республика инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ОИИБ делегацияси аҳоли эҳтиёжини ўз кўзи билан кўриш учун Бухорога келган.
«Лойиҳанинг амалга оширилиши вилоятнинг ичимлик суви билан таъминланиш даражасини 99 фоизга етказиш имконини беради. Биз бутун вилоятдаги йўлларни қуриш ва реконструкция қилишни истаймиз. Бу лойиҳа билан юз фоиз йўллар қамраб олинади. Бу биз учун ўзига хос лойиҳа, илгари бунақаси бўлмаган», – деди Умурзоқов.
Вазир шунингдек, ОИИБ Жаҳон банки ҳаммолиялаштириши остида «Обод қишлоқ» лойиҳасига ҳамда «Бухоро-Мискин-Урганч-Хива» темир йўлини электрлаштириш лойиҳасига қўшилиши мумкинлигини айтди. Умурзоқов тилга олган лойиҳалар орасида шунингдек, Қорақалпоғистондаги йўлларни реконструкция қилиш ва Самарқандда арзон уй-жойлар қуриш лойиҳалари бор.
Мавзуга оид
12:50 / 24.09.2024
ОИИБ Самарқандда ўтадиган йиллик йиғилиши дастурини эълон қилди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
20:01 / 22.06.2024
Иссиқ иқлимга мос йўл қопламаси: ОИИБ 165 млн долларга Бухородаги абгор йўлни таъмирлаяпти
13:38 / 01.05.2024