Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар 1 дона ов қуроли ва 2 кг. 200 гр. кўкнори яширилган хонадонни аниқлашди
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан қурол-яроғ ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига доир навбатдаги қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.
Тошкент вилояти Янгийўл томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида тезкор кузатувга олинган фуқаро М.Ғ.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари амалдаги тартибларга асосан ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, хонадоннинг эски ошхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1 стволли, 12 калибрли 1 дона ов қуроли яширилгани аниқланди.
Шунингдек, кўздан кечириш давомида ҳовлидаги дарахтларга қуритиш мақсадида илиб қўйилган ҳамда трактор ғилдираклари орасига яшириб қўйилган кўкнори ҳашаклари ва бошоқлари ҳам ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Уларнинг умумий оғирлиги эса 2 кг. 200 гр.ни ташкил қилар экан.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025