Жаҳон | 20:17 / 17.08.2019
29670
2 дақиқада ўқилади

АҚШлик миллиардер Порошенко 8 млрд долларни мамлакатдан олиб чиқиб кетганини айтди

Фото : Екатерина Чеснокова / РИА Новости

Пётр Порошенко Украинага президентлик қилган вақт давомида мамлакатдан 8 млрд долларни олиб чиқиб кетган. Бу ҳақда келиб чиқиши украиналик бўлган америкалик миллиардер Сэм Кислин «Страна» нашрига берган интервьюсида айтди.

«Порошенко президентлик вақтида Украинадан камида 8 млрд доллар олиб чиқиб кетган. Менга маълум бўлган биргина факт бўйича «Центрэнерго» давлат компанияси орқали 700 млндан 800 млн долларгача маблағни олиб чиқиб кетган», — деди у.

Унинг айтишича, бош прокурор Юрий Луценко экан, мамлакат собиқ президентига қарши иш олдинга силжимайди.

«Луценко «оила»нинг ўз одами. Порошенко ва Луценко биргаликда ўз халқи учун эмас, чўнтаклари учун ишлаган ва жуда кўп пул ўғирлаган коррупционерлар», — деди Кислин.

Сэм Кислин — америкалик миллиардер, Нью-Йорк мэри Рудольф Жулианининг собиқ маслаҳатчиси. У АҚШга 1970-йилларда кўчиб келган ва маиший техника савдоси орқали даромадга эга бўлган. 

Порошенко ва унинг атрофидаги шахсларга қарши ҳозирда 11та жиноят иши кўриб чиқилмоқда. 

Мавзуга оид