Рамзон Қодиров Чеченистон Россия таркибига кириши учун отаси қандай шарт қўйганини айтди
Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмат-Ҳожи Қодиров умуммиллий референдум ўтказмасдан туриб республиканинг Россияга қўшилиши тўғрисидаги ҳужжатни имзолашни рад этган. Бу ҳақда унинг ўғли ва республиканинг ҳозирги раҳбари Рамзон Қодиров On TV YouTube-каналига берган интервьюсида айтди.
Рамзон Қодировнинг айтишича, Аҳмат-Ҳожи Қодиров Россия президенти Владимир Путин билан учрашувида "Йўқ, мен буни ўз халқимдан сўрашим керак. Референдум ўтказамиз, халқим бу қоғоз учун овоз берса, биз Россиянинг бир бўлагимиз, Россия таркибида яшашни истаймиз, дейишса, шундагина бу қоғозни имзолайман" деган.
Чеченистоннинг Россия таркибида ривожланишини мустаҳкамлайдиган конституция қабул қилинган биринчи умумхалқ референдуми 2003 йил 23 мартда ўтказилган. Овоз беришда 510 мингдан ортиқ киши қатнашган, республиканинг асосий қонуни қабул қилинишини ёқлаб 95,48% сайловчи овоз берган.
Аҳмат-Ҳожи Қодиров 2003 йил октябрда Чеченистон президенти лавозимини бажаришга киришган. 2004 йил 9 майда Грознийдаги "Динамо" стадионида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлган. Унга ўлимидан сўнг Россия Қаҳрамони унвони берилган.
Мавзуга оид
15:10 / 12.11.2024
Зарема Мусаевага нисбатан янги жиноий иш очилди
12:27 / 06.11.2024
«Мемориал» Чеченистонда эркаклар оммавий қўлга олинаётганини маълум қилди
18:15 / 02.11.2024
Рамзон Қодиров Украина жангчиларини тириклайин асирга олмаслик ҳақидаги буйруғини бекор қилди
09:50 / 31.10.2024