Ўзбекистон | 22:15 / 22.08.2019
17253
1 дақиқада ўқилади

Муфтий Усмонхон Алимов Чеченистондаги масжид очилишида қатнашади 

22 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг таклифига биноан Шали шаҳрида бунёд этилган муҳташам масжиднинг очилиш тадбирида иштирок этиш учун ушбу давлатга жўнаб кетди. 

Ўзбекистон делегацияси таркибига ҳукумат вакиллари, уламолар, мударрислар ва оммавий ахборот вoситaлари вакиллари киритилган.

Янги масжид Рамзон Қодиров номи билан аталиб, 23 августда очилади.

Ушбу маросимда давлат ва дин арбоблари, муфтийлар, таниқли ислом уламолари, соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирок этади. Шунингдек, масжиднинг очилиш маросими доирасида турли диний-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур масжид ўзбек меъморлари томонидан лойиҳалаштирилган ва Марказий Осиёга хос услубда қурилган. У 7 йил давомида қурилган.

Шунингдек, масжид очилиши муносабати билан ресторатор Баҳриддин Чустий бошчилигидаги ўзбекистонлик бир гуруҳ ошпазлар Шалида 3 тонналик палов тайёрлашади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид