Жамият | 19:00 / 22.08.2019
12944
4 дақиқада ўқилади

«UzAuto Motors»нинг Қашқадарёдаги расмий дилери ўз фаолиятини бошлади

«Qashqadaryo Avtotexxizmat» масъулияти чекланган жамияти 2019 йилнинг 15 августидан бошлаб, DSD-№2019-82-сонли дилерлик шартномасига асосан «UzAuto Motors» (АЖ) акциядорлик жамиятининг расмий дилери сифатида фаолиятини қайта бошлади.

Жамият «UzAuto Motors» АЖда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдосини самарали ташкил этиш, ушбу автомобилларга савдо олди ва савдодан кейинги 3 йиллик кафолатли техник сервис хизматини кўрсатиш, зарур эҳтиёт қисмларни етказиб бериш, барча турдаги автотранспорт воситаларини таъмирлашни йўлга қўйди.

2013 йили «UzAuto Motors» талаблари асосида қурилган автосалонда «UzAuto Motors» автомобиллари савдосини амалга ошириш ва ташриф буюрган харидорларга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар мавжуд.

Бу ерда сиз «UzAuto Motors» ишлаб чиқараётган барча турдаги, яъни «Damas»,«Labo»,«Spark», «Nexia 3», «Lacetti», «Cobalt»,«Tracker» ва «Malibu»  автомобиллари учун шартнома тузишингиз мумкин. Бундан ташқари, автосалонда  «UzAuto Motors» акцияларида фаол иштирок этиш имконияти тақдим этилади. Қайд этиш ўринлики, яқин орада автомобиллар савдосини самарали ташкил этиш бўйича жамият томонидан ўтказиладиган акциялар тўғрисида ОАВ орқали хабар бериш режалаштирилмоқда.

МЧЖ томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш турини кенгайтириш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар автомобилларига ўрнатилган пропан ва метанли газ балонларини, аҳоли фойдаланишида бўлган маиший газ балонларини синовдан ўтказиш шохобчаси фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Бу ерда сиз автомобилингизнинг пропан ва метанли газ балонларини, хонадонингизда фойдаланаётган маиший газ балонларини ҳамёнбоп нархларда синовдан ўтказишингиз, газ ускуналарини малакали мутахассисларга таъмирлатишингиз мумкин.

Шу билан бирга, автосалон қошида мижозлар оғирини енгил қилиш мақсадида «Автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш участкаси» фаолияти ташкил этилди. Бу ерда махсус техник асбоб ва жиҳозлар ёрдамида автомобилингизнинг соз ёки носозликларини текширишингиз ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимларида мажбурий техник кўрикдан ўтиш учун белгиланган маълумотномани расмийлаштириш мумкин.

Бундан ташқари, жамиятда «Барча турдаги автотранспорт воситаларига техник сервис хизмати кўрсатиш мажмуаси» мавжуд бўлиб, қуйидаги техник сервис хизматлари кўрсатилади:

  • «Cканер MDI» орқали автомобиллар носозликларига ташхис қўйиш ва аниқлаш;
  • Автомобилларга янги кузовлар ўрнатиш, эски кузовларни таъмирлаш ва буёқ ишларини бажариш;
  • Двигателларни таъмирлаш;
  • Электр жиҳозларини таъмирлаш;
  • Автошиналарни таъмирлаш;
  • Юриш қисмини таъмирлаш ишлари;
  • Рул механизмини таъмирлаш ишлари;
  • Тормоз тизимини таъмирлаш ишлари;
  • Газ тақсимлаш механизмларини таъмирлаш ишлари;
  • Автомобилларни ювиш;
  • Ғилдиракларнинг балансировка ишлари;
  • Автомобил ғилдиракларининг оғиш бурчакларини созлаш ишлари;
  • Автомобилларнинг узатмалар қутисини таъмирлаш;
  • Кондиционерларни таъмирлаш ва фреон тўлдириш ишлари;
  • Токарлик ишлари;
  • Гильзаларни сайқаллаш ишлари;
  • Тюнинг ва шовқинга қарши мосламалар ўрнатиш.

Қайд этиш жоиз, жамият кўрсатилган таъмирлаш ишлари учун ҳам кафолат муддати тақдим этиш амалиётини жорий қилган. Бу муддат ҳар бир техник сервис хизмат турига қараб белгиланади.

Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Қарши-Бешкент йўналиши, 10-уй

Телефонлар:

  • Автомобиллар савдоси бўйича: +99875 2280990, +99875 2280255
  • Техник сервис хизмати бўйича: +99875 2280472, +99875 2280532

Телеграм: t.me/avtosalon_qarshi

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид