23 август куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан Ички ишлар вазирлиги тизимида Малака ошириш институти ҳамда унинг жойларда 14 та филиали ташкил этилганига роппа-роса бир йил тўлди.

 Ички ишлар органлари офицер ходимларининг мунтазам малака оширишлари ва қайта тайёрловдан ўтишларини, уларнинг касб маҳорати билимларини мунтазам янгилаб борилишини таъминловчи алоҳида ихтисослашган таълим муассасаси ва унинг филиалларини ташкил этиш борасида қабул қилинган мазкур қарор мазмун ва моҳияти жиҳатидан кўплаб мамлакатлар амалиётида кузатилмаган муҳим қадам бўлди.

 Шиддат билан тараққий этиб бораётган ижтимоий давр талаблари, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига мос ҳолда ички ишлар органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ривожлантириб бориш, соҳага оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари талабларини ҳамда уларни қўллаш механизмларини мунтазам ўргатиб бориш мақсадида махсус давлат таълим муассасаси ташкил этилди.

 Мазкур институт тизим ходимларига жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши кураш соҳаларида мамлакатимизда ва хориждаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг илғор иш тажрибаларини ўргатиш ишларини ҳам тизимли асосда давом эттирадиган, ушбу йўналишларда фундаментал ва амалий илмий тадқиқот ишларини амалга оширадиган таълим муассасаси сифатида фаолият юритадиган бўлди.

 Ўтган давр мобайнида Институт ва унинг филиаллари ишини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори ҳамда

Ички ишлар вазирлигининг 10 га яқин меъёрий ҳужжатлари қабул қилинди.

 Айни пайтда, таълим муассасасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, ахборот-коммуникация технологиялари каби ихтисослашган кафедраларда малакали ва бой амалий тажрибага эга 40 га яқин ўқитувчилар, шу жумладан юридик фанлар докторлари фаолият кўрсатмоқда.

 Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари билан таълим муассасасининг ўқув биноларини капитал таъмирлаш, замонавий талаблар асосида жиҳозлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

 Ўз олдига таълим жараёнига ўқитишнинг инновацион услубларини ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни мақсад қилиб олган Институт жамоаси томонидан ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тузилмаларининг фаолият йўналишларидан келиб чиқиб,