Ўзбекистон | 14:21 / 07.01.2019
10335
2 дақиқада ўқилади

ИИВ Малака ошириш институти ўзининг илк малака ошириш сайёр ўқув йиғинларини ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Жиззах вилояти ИИБ туман-шаҳарлар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ички ишлар бошқармаси, бўлим раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун 5 кунлик сайёр ўқув йиғинлари ўтказмоқда. Ички ишлар органлари раҳбарияти билан илк маротаба ташкил этилган ушбу сайёр ўқув йиғинлари Вазирликнинг академик лицейларида ташкил этилган Малака ошириш институтининг филиалларида ўтказилмоқда. 

Бундан кўзланган мақсад ички ишлар органлари офицер ходимларининг хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда хизмат мажбуриятларини самарали бажаришлари учун касбий билим кўникмалари ва маҳоратларини доимий равишда юксалтириб боришдан иборат. 

Жиззах вилоятида ташкил этилган сайёр ўқув йиғинлари “Модуль тизими”да, инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда блок-модуль ўқув дастурлари асосида ташкил этилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3919-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, вазирликнинг мустақил таълим муассасаси ҳисобланади.

Институтда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Жиноятчиликка қарши кураш, Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, Ахборот-технологиялари кафедралари мавжуд. Малака ошириш институти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликнинг меъёрий ҳужжатлари асосида олиб боради.

Худди шундай сайёр ўқув йиғинлари республикамизнинг барча минтақаларида мунтазам равишда ўтказилиб борилади.

Мавзуга оид