Ўзбекистонда илк бор «World Influencers Congress» I Халқаро инфлуенсерлар конгресси старт олди
3 август куни Тошкентда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган юздан зиёд энг машҳур блогерлар, фикр етакчилари, медиа-персоналлар, инфлуенсерлар (таъсир кўрсатувчилар) ва халқаро онлайн платформанинг таниқли вакиллари «World Influencers Congress» («Халқаро етакчилар конгресси») доирасида йиғилишди.
«World Influencers Congress» - дунёнинг етакчи блогерлари, ижтимоий тармоқ учун контент яратувчилардан иборат платформа. Унда иштирок этаётган етакчиларнинг Instargram, Facebook ижтимоий тармоқларида ва Youtube видеоконтентидаги обуначилари 150 миллион бўлиб, жойлаштириладиган ҳар бир материални 10 миллиард одам кўздан кечиришига имкон беради.
Ўзбекистонга медиа вакилларнинг ташриф буюриши мамлакатимиз туризм салоҳиятини халқаро майдонда намойиш қилиш, тарихий ва бошқа сайёҳлик манзилларимизни бутун дунёдаги саёҳат қилишни хоҳловчилар эътиборига ҳавола қилишдан иборат.
Forbes журнали тадқиқотларига кўра, 18-35 ёшдагилар ўз саёҳатларини Instargram, Facebook ва Youtube платформаларидаги турли туристик видеоларни ўрганиш орқали белгилаши аниқланганини инобатга олсак, конгресс Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар сонини ошириши эҳтимоли катта.
«World Influencers Congress»да бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқиб, мамлакат туризм салоҳияти ва Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қилинаётган янги ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
«Давлат раҳбарининг мамлакат очиқлиги учун қилаётган энг катта ўзгариши туристлар учун виза тизимининг осонлаштирилганида намоён бўлади. Аввало, 65 та мамлакат учун визасиз муҳитнинг жорий қилиниши ва 2020 йилнинг 1 январидан уларнинг сони яна 20 тага кўпайиши ижобий ҳодисадир.
Бундан ташқари, 77 та давлат фуқаролари олдиндан электрон виза олишлари мумкин. Яна 54 давлат учун эса вақтинча визасиз мамлакатда қолиш тизими жорий этилмоқда», - дея виза билан боғлиқ ўзгаришларни санаб ўтди Азиз Абдуҳакимов.
Шунингдек, бош вазир ўринбосари Ўзбекистонда янги rebate системасини жорий этиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Унга кўра, мамлакат ҳақида суратга олинган хорижий компанияларнинг видеоматериалларига 300 минг АҚШ долларигача субсидия ажратиш режалаштирилган.
Конгрессда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам сўзга чиқиб, иштирокчиларга улар орқали миллионлаб одамлар янги манзиллар ҳақида маълумот олишини таъкидлаб ўтди.
«Ўйлайманки, сизлар халқаро алоқаларни шакллантиришда энг асосий элчиларсиз. Ва ўз обуначиларингизнинг янги-янги нарсалар ҳақида маълумот олишига, турли саёҳат манзиллари кашф этишига ёрдам берасиз», - дея таъкидлади Саида Мирзиёева ўз нутқида.
Бундан ташқари, С.Мирзиёева конгресс қатнашчиларининг ташрифи Ўзбекистоннинг гўзаллиги, ноёб меҳмондўстлиги ҳақида жаҳон аҳлининг кўпроқ маълумот олишида, мамлакатнинг дунё билан боғланишида муҳим эканлиги айтиб ўтди.
Халқаро конгресс доирасида янги “B2I” (Business2Influencer) форматидаги учрашувлар ўтказилади. Унда маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда инфлуэнсерлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга доир келишувларга эришиш имкониятига эга бўлади. Бу ўз маҳсулотлари, бренд ва корпоратив имижини замонавий усуллар орқали тарғиб қилишдан манфаатдор барча компаниялар учун ажойиб имкониятдир.
Конгресс давомида медиамакон етакчилари иштирокида «Етказиб бериш муносабатларида бренд», «Саёҳат медиасида хилма-хиллик», «Энг яхшисига эришиш. Ўз платформангдан фойдалан», «Таъсир ўтказувчилар орқали маркетингни манзиллаштириш» каби 4 та мавзуда муҳокамалар ўзтказилди.
Аҳамиятлиси, ушбу ижтимоий медиа етакчилари орасида ўзбекистонлик, айни пайтда АҚШда фаолият юритаётган Ирина Шамес ҳам бор. Муҳокама давомида у Тошкентда туғилиб ўсганини ҳам таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, бошқа медиа етакчилар ҳам мамлакат ҳақида илиқ муносабат билдиришди. «Биз оилада 11 фарзанд улғайганмиз. Ҳозир ҳам Ўзбекистонга ака-укалар бирга саёҳат қиляпмиз. Видеоларни ҳам бирга тайёрлаймиз. Мамлакат бизга ёқди. Ҳатто у ҳақидаги китоблар билан ҳам танишиб чиқдик. Дунё бўйлаб 11 ака-ука жаҳонгаштанинг Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари яхши», - дейди саёҳат блогерларидан бири Тҳариқ Ҳалилинтар.
Ушбу конгрессдан сўнг иштирокчилар Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига ташриф буюриши, мамлакат ҳақида ўз йўналишларида турли материаллар тайёрлаши режалаштирилмоқда.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари томонидан ташкил этилмоқда.
Мавзуга оид
08:07 / 04.01.2021
Нэнси Пелоси АҚШ вакиллар палатаси спикери лавозимига қайта сайланди
07:53 / 05.05.2020
Оқ уй пандемияга қарши курашиш гуруҳлари аъзоларига конгрессга кўрсатмалар беришни тақиқлаб қўйди - ОАВ
13:17 / 03.05.2020
АҚШ конгресси коронавирусга тестдан ўтишдан бош тортди
21:00 / 06.01.2020