Британия қироличаси Трампнинг вертолётларидан шикоят қилди
Британия қироличаси Елизавета II Австралия бош вазири Скотт Моррисонга Букингем саройи олдидаги майсазорга АҚШ президенти Дональд Трамп вертолётлари сабабли шикаст етганидан шикоят қилган. Бу ҳақда Британиянинг The Sunday Times нашри хабар берди.
Дональд Трамп рафиқаси билан июнь бошида Буюк Британияга биринчи расмий ташрифини амалга оширган. Ташриф 3 кун давом этган. АҚШ президенти ва рафиқаси бўлган вертолёт ташрифнинг илк куниёқ Букингем саройи олдидаги майсазорга 2 марта қўнган. Шунингдек, майсазорга Трампга ҳамроҳлик қилган яна битта вертолёт ҳам қўнган.
Қиролича Трамп Буюк Британияга келган куннинг эртасига Австралия бош вазири билан суҳбатлашган.
Қиролича Моррисонга майсазорда вертолёт ғилдираклари ва двигателларидан излар қолганидан арз қилган. “Менинг майсазоримга қаранг. Унга шикаст етди”, деб айтган қиролича. Таъкидланишича ушбу шикоят яхши мақсадда қилинган.
Трампнинг ўзи эса Британияга ташрифидан кейин унда қиролича кўпроқ катта таассурот қолдирганини айтган.
Мавзуга оид
10:59 / 07.11.2024
Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг тўйидаги торт бўлаги кимошди савдосида сотилди
21:51 / 13.09.2024
Британияда Елизавета II нинг янги ҳайкали пайдо бўлди. У кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда
18:36 / 01.01.2023
Нима учун Британия қироличаси кутилмаганда оддий фуқаронинг тўйига ташриф буюрган?
20:14 / 20.09.2022