Жамият | 18:01 / 26.08.2019
21427
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўқишга кира олмадингизми? Ҳечқиси йўқ, сизда Украинадаги олийгоҳларга имтиҳонсиз кириш имкони бор

Украинадаги қатор университетларга имтиҳонсиз, фақат суҳбат асосида ўқишга киришни истайсизми? Унда қуйидаги маълумотлар сиз учун. 

Самарқанддаги «Ukraine study center» маркази ўзбекистонлик талабаларни Украинадаги олийгоҳларга ўқишга юбориш билан шуғулланади. Марказ қуйидаги университетларга ўқишга таклиф қилади:

В.Н.Каразина номидаги Харьков миллий университети;

С.Кузнеца номидаги Харьков миллий иқтисодиёт университети;

Харьков миллий фармацевтика университети;

Харьков миллий шаҳар иқтисодиёти университети;

– Украина давлат темирйўл транспорти университети.

Юқоридаги университетларда қуйидаги факультетларга ўқиш имкони бор:

  • Тиббиёт;
  • Фармация;
  • Иқтисодиёт;
  • Халқаро ҳуқуқ;
  • Авиация;
  • Журналистика;
  • Хорижий тиллар;
  • Халқаро алоқалар;
  • Нефть ва газни қайта ишлаш;
  • Учувчилик;
  • Логистика;
  • ва яна 50 дан ортиқ факультетлар.

Юқорида номи келтирилган олийгоҳларга ўқишга кириш учун имтиҳонлар бўлмайди, фақат оғзаки суҳбат асосида Украинадаги олийгоҳлардан бирининг талабасига айланишингиз мумкин. Сизда бундай истак пайдо бўлган бўлса, ҳужжатларингизни 1 ноябргача Самарқанддаги «Ukraine study center» марказига топширишингиз мумкин.

Бу олийгоҳларда ўқиш учун тўлов контракти нархлари ҳам чўнтакбоп. Нархлар факультетларга қараб белгиланади. Масалан меҳмонхона ва ресторан бизнеси факультетида контракт нархи йилига 2 050 АҚШ долларини, ҳуқуқ йўналишидаги факультетида контракт нархи 1 400 АҚШ долларини ташкил қилади.

Самарқанддаги «Ukraine study center» маркази таклиф қилаётган юқори савиядаги олийгоҳларнинг яна бир қулайлиги бор. Марказ таклиф қилаётган баъзи факультетларда контракт нархи йилдан-йилга пасайиб боради. Масалан Харьков миллий ҳаво кучлари университетининг фуқаролик авиацияси факультетида ўқиш учун тўлов контракти биринчи йил учун 2 650 АҚШ долларини, кейинги йилдан 2 300 АҚШ долларини ташкил қилади.

Ёки бўлмаса Украина давлат темирйўл транспорти университетининг бакалавр йўналишида контракт биринчи йилда 1 750 АҚШ долларини, кейинги йилларда эса 1 400 АҚШ долларини ташкил қилади. Халқаро ҳуқуқ факультетига биринчи йил 2 000 доллар, кейинги йиллардан 1 500 доллар тўлаб ўқишингиз мумкин.

«Ukraine study center» маркази манзили: Самарқанд шаҳри, Шоҳрух Мирзо кўчаси 33.

Мўлжал: «Мармар бозори» (Крытий рынок) иккинчи қаватида.

Маълумот учун телефонлар:
+998 91 313-00-21
+998 91 318-00-21
+998 90 589-47-08

Телеграм-бот: t.me/lNGEK_bot

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш