Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий эталонларни тизимли равишда халқаро эталонлар билан солиштириб бориш мажбурийлиги белгиланади
Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинмоқда, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қутлимурат Бабашев.
Амалдаги қонун 1993 йил қабул қилинган бўлиб, унда 16 ҳаволаки норма мавжуд эди. Бугунги кунда ушбу ҳужжат метрология бўйича халқаро талабларга мос келмаслиги натижасида миллий аккредитация тизимини халқаро даражада тан олишга имкон бермаяпти ҳамда саноатнинг барча тармоқларида юқори аниқликка эришиш йўлида тўсиқ турибди. Шу боис уни такомиллаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда, дейди депутат.
Парламент Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида бўлиб ўтаётган муҳокамалар жараёнида ушбу масалалар айни нуқтаи назардан қайта танқидий кўриб чиқилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан қабул қилинган бўлса-да, қиёсий таҳлил асосида, хорижий тажрибадан келиб чиқиб, тизимли равишда муҳокама қилинмоқда. Хусусан, иккинчи ўқишга тайёрланаётган лойиҳанинг “Ўлчаш воситаларини калибрлаш” тўғрисидаги 27-моддасига ўлчаш воситаларини калибрлаш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида метрология хизматлари ташкил этилиши мумкинлигига доир норма киритилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан миллий эталонларни тизимли равишда халқаро эталонлар билан солиштириб бориш мажбурийлиги ўрнатилмоқда. Бу, ўз навбатида, халқаро амалиёт билан уйғунлашувни таъминлаб, саноат тармоқларида ўлчов воситаларининг аниқлигини амалда таъминлайди.
Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар миллий аккредитация тизимини халқаро даражада тан олинишига имкон яратиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг жаҳон бозорларида муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқишда, хизматлар хавфсизлиги ошириш масалаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва давлат манфаатларини ҳимоя қилади, деб ёзади депутат.
Мавзуга оид
17:10 / 12.08.2025
Юк ташувчилар доди: расмийларнинг хатоси товонини тадбиркорлар тўлайдими?
19:07 / 02.08.2025
Ўзбекистон Халқаро метрик конвенцияга қўшилмоқчи. Бу нима беради?
11:43 / 14.09.2024
Давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумлари рўйхати тасдиқланди
15:23 / 04.04.2024