Ўзбекистон | 07:53 / 27.08.2019
15690
2 дақиқада ўқилади

Онлайн аукцион орқали 3 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 19-25 август кунларида “ЎзРТХБ” АЖ да 856,1 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 11,9 %га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 9,7 %га ўсиб, 464,0 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 655,4 млрд сўмдан 742,6 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали деярли 2,9 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 31,8 %га юқори. Экспортнинг таркибида полиэтиленнинг турли маркалари 63 %, пахта толаси 27 %, ва бошқа маҳсулотлар 10 %ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми кичик ўсиш билан 33,1 млрд сўмга етди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 3,6 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 10,1 %ни эгаллади.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 682 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,0 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 20,5 % биринчи тоифадаги авторақамларга 45,9 % иккинчи ва 33,6 % учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Мавзуга оид