Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сифати кафолатланмаган 100 миллион сўмлик атир-упалар ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларини республикамизга ноқонуний олиб кирилиши, сақланиши, ташилиши ва қонунга хилоф равишда сотилишини олдини олиш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши кураш бошқармаси томонидан Фарғона вилояти Фарғона туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тезкор тадбир давомида фуқаро М.Ж.нинг мазкур тумандаги хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 100 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган косметика воситалари ва атирларни ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025