Жамият | 11:16 / 30.08.2019
4782
2 дақиқада ўқилади

«Ўзмиллийбанк»: Тадбиркорлик фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Фото: Ўзмиллийбанк

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига эришгандан сўнг мамлакат иқтисодиётини такомиллаштириш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ислохотлар қаторига иқтисодиётда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини такомиллаштиришда банклар томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳам киритишимиз мумкин. Бугунги кунда Республикамиз иқтисодиётида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг ҳиссасини оширишга, уларни ташкил этиш орқали кўплаб муаммоларни ҳал этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Айтиш мумкинки, бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳажмини ошириш турли тармоқлар ривожланишига, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ошишига ижобий таъсир этади. 

Бугунги кунда «Ўзмиллийбанк» вилоят бўлими ва филиаллари томонидан 25413 та юридик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 275063 та жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиб келинмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва улар томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш борасида банк томонидан миллий ҳамда хорижий валютада хорижий сармоялар ҳисобидан маблағлар ажратиш орқали яқиндан ёрдам бериб келинмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига ўз бизнес режаларини амалга оширишлари учун 3001 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари 145,6 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ажратилган, бундан ташқари хўжалик юритувчи субъектларга экспортни йўлга қўйиш учун кўмаклашиш мақсадида, ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда дастгоҳлар сотиб олиш учун хорижий сармоялар ҳисобидан 11 та хўжалик юритувчи субъектларга 5,6 млн АҚШ доллари эквивалентида маблағлар ажратилди. Бундан ташқари жорий йил охирига қадар банк бўлими томонидан 15 та кичик бизнес субъектларига 5,0 млн АҚШ долларидан зиёд хорижий сармоялар ҳисобидан маблағлар ажратилиши режалаштирилмоқда.

«Ўзмиллийбанк» Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид