Бектемирда «Ўзавтосаноат» томонидан стартап лойиҳалар учун мўлжалланган марказ ишга туширилди
Кеча, 30 август куни Тошкент шаҳри Бектемир туманида Ўзбекистондаги биринчи UzAuto Market стартап платформасининг очилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Маросимда «Ўзавтосаноат»АЖ раҳбари Шавкат Умрзоқов йиғилган меҳмонлар ва ОАВ ходимларига UzAuto Market стартап платформаси ҳақида маълумот берди, шунингдек, янги ташкил қилинган марказ бўйлаб саёҳат ташкил қилинди.
Унга кўра, мазкур стартап лойиҳа орқали инновацион майдонча ишлаб чиқарувчи заводлар ва харидорлар ўртасида бевосита алоқа ўрнатилиши таъминланади, тюнинг ателье хизматлари, автотоварлар таклиф этади ва ёш кашфиётчилар учун ғоялар майдонига айланади.
«UzAuto Market бу – ёшларга автомобилсозлик учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ўз ғояларини рўёбга чиқариш имконини берувчи Ўзбекистондаги биринчи ноёб лойиҳадир. Бу майдонча ҳам мамлакатимиз, ҳам ундан ташқаридаги ёшларни бирлаштириб, бугунги кунда мустақил ва чет инвестицияларсиз ғоядан бизнесгача бўлган йўлни босиб ўтишга қийналаётган ихтирочиларга кўмак беради. Стартап-платформа ишлаб чиқувчилар, ишлаб чиқарувчи заводлар ва харидорлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги шакли бўлади ва ўзаро фаолият асосида амалга оширилади.
Қисқа қилиб айтганда, стартап-платформа ёшларнинг ғояларини рўёбга чиқариш, амалиётга киритиш ва сотишни ўзида акс эттиради.
Агар лойиҳа орқали ёш кадрларнинг ишланмаларини ишлаб чиқаришга жорий қилишни йўлга қўя олсак, демак биз кўзлаган уйғунлашув яратилган бўлади», деди Шавкат Умрзоқов.
Унинг айтишича, кўпчилик ўзбек автосаноати тизими деганда шунчаки, автомобил йиғишни тушунади.
«Лекин Асакада ҳақиқатда автомашиналар ишлаб чиқарилади. Ҳақиқатда, ўттиздан ортиқ мукаммал технологияга эга бўлган ва малакали инженер ходимларга эга бўлган заводларимиз мавжуд.
Бугун очилишида йиғилганимиз- бу марказ мана шу имкониятларни билмаган кишилар ва автосаноат ўртасидаги тўсиқларини олиб ташлаши керак. Тасаввур қилишингиз учун айтаман, бу ерда тахминан ўттизтача автосаноатнинг тизимидаги барча заводлар жойлаштирилган. Бу марказ айнан шундай майдонча бўлади. Бу ерда новатор йигитлар янги стартаплар, янги технологиялар устида ишлашади. Биз Италия, Япония, Англия каби ўнлаб мамлакатларда таълим олаётган ўттиздан ортиқ ёшларни марказга жалб қилдик. Бунга қўшимча тарзда марказга инвесторларни ҳам жалб қиламиз. Марҳамат, улар бизнинг ёшларнинг янгиликларига инвестиция киритишсин», дея Умрзоқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
UzAuto Market, шунингдек, UzAuto Motors енгил автомобиллари, «JV MAN UTO-Uzbekistan», «Самавто» ва «UzAutoTRAILER» тижорий катта юк ташиш техникасининг барча моделлар қаторининг сотув нуқтаси бўлади. Бунда замонавий жиҳозлар билан таъминланган сервис ҳудуди UzAuto’нинг барча брендлари маҳсулотлари учун ҳар қандай кўринишдаги кафолат ва кафолатдан кейинги хизматларни тақдим этади.
Бундан ташқари, UzAutoMarket ўзига хос хизматни таклиф этади, унга кўра, фақат шу ерда харидорлар автомобилларга муддатсиз кафолат имконига эга бўладилар.
Маркет шоурумида ҳам енгил автомобиллар, ҳам тижорат техникаси учун завод сифатидаги асл эҳтиёт қисмларнинг кенг ассортименти қулай нархларда тақдим этилади.
Харидорлар шунингдек, Chevrolet автомобилларини йиғишда ишлатиладиган асл эҳтиёт қисмларни сотиб олиш имкониятига ҳам эга.
Очилиш маросимида маълум қилинишича, яқин келажакда харидорлар учун UzAuto Market сайтида эҳтиёт қисмларнинг онлайн сотуви ҳам йўлга қўйилади.
Очилиш маросими якунида меҳмонлар учун «Ўзавтосаноат»АЖнинг ютуқли танловлари ташкил қилинди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:26 / 10.07.2024
“Ўзавтосаноат” раҳбари президентга: Хитойликлар билан бюджет моделлар ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришдик
17:48 / 26.04.2024
12 та йирик корхонадаги давлат улушининг бир қисми оммавий савдога чиқарилади
15:05 / 15.04.2024
«Ўзавтосаноат» давлат ташкилотлари ходимларига Onix сотиб олиш таклифи билан чиқди
22:19 / 10.04.2024