Ўзбекистон | 18:28 / 31.08.2019
14463
1 дақиқада ўқилади

Kun.uz ўқувчилари энди сайтда изоҳ қолдириши мумкин

Фото: KUN.UZ

Kun.uz ўқувчилари эндиликда сайтда эълон қилинган хабар ва мақолаларга изоҳ қолдириш имкониятига эгалар. Бу жараён синов режимида ишга туширилмоқда ҳамда сентябрь ойи давомида текширувдан ўтказилади.

Изоҳ қолдириш учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ёки мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиш лозим бўлади.

Kun.uz эслатадики, сайт ҳақоратли ва бошқа шахслар қадр-қимматини камситувчи изоҳларни эълон қилмаслик ҳамда ўчириб юбориш ҳуқуқига эга. Изоҳ мазмуни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, шунингдек, умумэътироф этилган ахлоқ-одоб қоидаларига зид бўлмаслиги лозим. Бу борадаги шартлар билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Мавзуга оид