Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузия бош вазири истеъфога чиқди
Фото: EPA-EFE/PATRICK SEEGER
Грузия бош вазири Мамука Бахтадзе истеъфога чиқди. У бу ҳақда ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
«Ривожланишнинг стратегик асоси яратилди, амалга оширилди ва шу боис мен истеъфога чиқишга қарор қилдим, чунки бу босқичдаги вазифамни бажариб бўлдим», — деб ёзди Бахтадзе.
Янги бош вазир номзоди «Грузинская мечта» ҳукмрон партияси сиёсий кенгаши йиғилишидан сўнг маълум қилинади, деди парламентдаги кўпчилик етакчиси Георгий Вольский.
Аввалроқ «ИнтерпрессНьюс» ўз манбаларига таяниб Грузия ҳукуматини мамлакат ИИВ раҳбари Георгий Гахария бошқаришини маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
21:08 / 03.06.2025
Нидерландия ҳукумати истеъфога чиқишини эълон қилди
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
10:21 / 17.01.2025