Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
20 минг долларни ноқонуний олиб чиқиш режаси амалга ошмади
Божхона ходимлари нақд хорижий валюталарни мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан шу каби қонунбузарлик ҳолати ўз вақтида аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Қўшни давлатга йўл олган фуқаро Ў.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида ушбу шахс қора рангли сумкаси ичидаги кўйлак орасига 20 минг АҚШ долларини устомонлик билан яширганча олиб кетмоқчи бўлганлиги аниқланди. Аммо унинг бу найранги ўзига панд берди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025