Борис Жонсон Brexit борасида Евроиттифоққа «ялинмаслиги»ни маълум қилди
Бирлашган Қироллик бош вазири Борис Жонсон жамоатчилик палатасида қилган чиқишида Brexit’ни яна кечиктириш учун Евроиттифоққа «ялинмаслигини» маълум қилди.
«Депутатлар мени яна бир бемаъни кечиктириш тўғрисида Евроиттифоққа ялинишга мажбур қилишмоқчи», — деди Жонсон.
Жамоатчилик палатаси депутатларининг партиялараро гуруҳи Жонсонга Евроиттифоқдан дастлабки келишувсиз чиқишни тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳасини тайёрлади. Агарда бош вазир ЕИ билан 19 октябргача муросага кела олмаса, Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиш муддати 2020 йил 31 январга сурилиши лозим. Бу келгуси музокаралар учун кўпроқ вақт беради. Дастлабки келишувсиз Brexit Британия иқтисодиёти учун қўшимча хавф солади.
Brexit муддатини кечиктириш тарафдорлари орасида нафақат мухолиф Лейбористлар партияси, балки ҳукмрон Консерватив партия вакиллари ҳам бор.
Сешанба куни депутат Филлип Ли Консерватив партияни тарк этганидан сўнг Жонсон ҳукумати кўпчилик овозсиз қолди. У «Либерал демократлар» партиясига ўтди. Унинг бу ўтишидан сўнг консерваторлар ва ҳукуматни қўллаб-қувватловчи Шимолий Ирландия демократик юнионистлар партиясида овоз бериш ҳуқуқига эга 319 депутат қолди, мухолифатда эса 320 депутат, деб ёзади Bloomberg.
Борис Жонсон депутатларнинг ҳукуматга ЕИдан келишувсиз чиқишни тақиқлаш қарорини нотўғри деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси музокараларда ҳукуматнинг позициясига путур етказади.
Мавзуга оид
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади
11:36 / 12.01.2024
Жонсон Москва ва Киев ўртасидаги музокараларни тўхтатгани ҳақидаги айбловни рад этди
11:58 / 10.06.2023