Жамият | 18:02 / 04.09.2019
9891
3 дақиқада ўқилади

31 август куни Макро супермаркетлари тармоғининг янги маҳсулотлар тарқатиш маркази очилди! 

Замонавий омборхона мажмуаси 7 300 м2 майдонга эга бўлиб, унинг ҳудуди озиқ-овқат хавфсизлигининг барча талабларига жавоб берадиган, 5 500 тагача паллет юкларни ўзига сиғдиради. 

Тарқатиш маркази юкларни ортиш, сақлаш, ташиш учун илғор технологиялардан фойдаланади, бу эса уларни супермаркетларга узлуксиз етказиб беришда, сақлаш ва ташишнинг барча талабларига риоя қилган ҳолда етказиб беришни таъминлайди. 

Ушбу объект алоҳида бўлимларга эга: 

-Корпус А мева ва сабзавотларни қабул қилиш, сақлаш, жўнатиш учун мўлжалланган. 

-Корпус Б дистрибуция йўналиши бўйича озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган. 

-Корпус C озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган. 

-Д1, Д2 бўлимлари эса ноистеъмол товарларини сақлаб, кросс-докинг операциясини амалга оширади. Шунингдек, омборхонада боқоллик маҳсулотларини қадоқлаш учун жой мавжуд. 

Барча афзалликлар рўйхатига яна ҳарорат режимида 0 дан +5 гача бўлган ҳароратда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, шунингдек -20 даражагача чуқур совутиш имконини берадиган саноат музлатгичларини киритиш мумкин. 

Мавжуд алоҳида темир йўл тупиги туфайли, бир вақтнинг ўзида бештагача ёпиқ вагонларни қабул қилиш имконияти пайдо бўлди. Тарқатиш марказининг 24 соат иш тартиби, суткасига 500 дан ортиқ паллет юкни қайта ишлаш имконини бериб, иш фаолияти самарадорлигини икки маротабага оширади. 

Мажмуа ўз автопарки, 24 соатлик қўриқлаш ходимлари, 100% WИ-ФИ қопламасига эга. Ҳудудда 1 100 м2 майдонга эга бўлган 3 қаватли офис қурилган. Янги тарқатиш марказида 190 тага етадиган иш ўринлари яратилди. 

Айни пайтда АХEЛОТ Компанияси билан ҳамкорликда WМС омборини автоматлаштириш лойиҳасини амалга ошириш якунланмоқда. 

Макро супермаркетлари тармоғи тарқатиш маркази истеъмолчиларга янги маҳсулотлар билан таъминлаб, имкон қадар қисқа вақт ичида товарлар етказиб беради, шунингдек, тармоқни динамик ривожланишига, сервис ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга, маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар билан бизнес алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид