Учувчисиз учиш қурилмасининг «парвози» поездда якунланди
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона ходимлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Болдир темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакат ҳудудидан йўловчи поездида йўловчи сифатида кириб келган фуқаро К.Г. божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, мазкур фуқаронинг қўл юклари орасидан оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 дона “Discovery” номли учувчисиз учиш аппарати борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, жорий йил 2 май куни қабул қилинган ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 244-4-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланиб, 2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.
Мавзуга оид
17:40
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
23:41 / 13.11.2024
Ўзбекистонга 245 млн сўмлик қўл соатлар ва заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатилди
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024