Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Борис Жонсоннинг укаси Brexit бўйича зиддият сабабли парламентдан кетишга қарор қилди
Британия бош вазири Борис Жонсоннинг укаси Жозеф Жонсон Brexit бўйича зиддиятлар сабабли парламентдан кетишга қарор қилди. У июлдан бери таълим ва бизнес ишлари, энергетика ва саноат стратегияси вазирликларида кичик вазир лавозимини эгаллаб келган.
“Охирги ҳафталарда мен оиламга содиқлик ва давлат манфаатлари ўртасида эзилаётган эдим. Бу ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофдир, шу сабабли менинг депутат ва вазир лавозимларимни бошқа кишилар эгаллаши вақти келди”, деб ёзган Жозеф Жонсон твиттерда.
Таъкидланишича, Жозеф Жонсон 2016 йилда акасидан фарқли ўлароқ, Британиянинг Европа Иттифоқида қолиши учун овоз берган.
Мавзуга оид
22:31 / 03.03.2025
Борис Жонсон Трамп нега Украинага босим қилаётганини тушунтирди
14:48 / 24.11.2024
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
23:14 / 30.09.2024