Жамият | 21:22 / 06.09.2019
8702
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида жарималарни ўз вақтида тўламаган ҳайдовчилар “AUTO CON” мосламаси ёрдамида аниқланмоқда

Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёрдамида йил бошидан буён 97 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди. 

Ушбу фоторадар ёрдамида ҳамда содир этган маъмурий хуқуқбузарлиги учун тузилган маъмурий баённомалар учун белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаган ҳайдовчилардан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 3-моддаси, яъни айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига асосан жарималарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Бугун Нурафшон шаҳри, Зангиота, Ўртачирчиқ, Янгийўл ва Юқоричирчиқ туманларида Мажбурий ижро бюросининг худудий бўлимлари ходимлари билан ҳамкорликда, махсус рейдлар ташкил этилди. 

Рейдлар давомида “АUTO CON” мосламаси ёрдамида 332 нафар қарздор ҳайдовчи аниқланиб, улардан 83 миллион 524 минг 760 сўм жарима ундирилди. Шунингдек, жарималарни жойида тўлай олмаган 38 нафар ҳайдовчининг транспорт воситалари жарима ундирилгунга қадар жарима майдонларига жойлаштирилди.

Рустам Асқаров,
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот бўлинмаси бошлиғи

Мавзуга оид