Сўнгги ойларда Давлат экология қўмитасига аҳоли, жамоатчилик ташкилотлари томонидан атроф муҳитга зарарли ташламалар ташлаётган йирик саноат корхоналари фаолияти юзасидан шикоят ва мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мазкур мурожаатларда, Тошкент вилоятининг Чирчиқ, Оҳангарон шаҳарларидаги “Maxam-Chirchiq”, “Ammafos-maksam” акциядорлик жамиятлари фаолияти натижасида атмосферага, очиқ сув ҳавзаларига ташланаётган зарарли моддалар атроф муҳитга, фуқаролар саломатлигига хавф солаётганлиги қайд этилган.

Ушбу мурожаатларни ўрганиш мақсадида Давлат экология қўмитаси  томонидан “Maxam-Chirchiq” АЖнинг периметри бўйлаб (16 км) атмосферадан 8 та нуқтадан (оралиқ 800 метр, корхона деворидан 15 метр масофада) намуналар олиниб, таҳлил қилинганда атмосфера ҳавоси таркибида аммиак миқдори рухсат этилган меъёрдан – 1,1 – 2,8 маротаба, водород сульфид миқдори –

4,5 - 7,4 маротаба, углерод оксиди – 1,2 маротаба юқорилиги аниқланди.

Юқоридаги ўрганишлар “Ammafos-maksam” АЖда ҳам ўтказилди, олинган ҳаво намуналари олиниб таҳлил қилинганда, ҳаво таркибида олтингугурт моддаси миқдори рухсат этилган меъёрдан – 2,6 мартага, азот икки оксиди 8 мартага ортганлиги аниқланди.

Давлат экология қўмитаси томонидан “Ammafos-maksam” АЖ фаолияти юзасидан тайёрланган маълумотлар асосида “Ўзбекистон экологик партияси” томонидан июль ойида жамоатчилик эшитуви ташкил этилиб, мазкур корхона томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар кенг жамоатчилик билан муҳокама қилинди.

Амалга оширилган ўрганишлар натижаларига асосан юқоридаги корхоналарда фаолияти жорий йил 5 августдан 26 август кунига қадар давлат экологик назорати олиб борилди.

Хусусан, “Maxam-Chirchiq” АЖда олиб борилган текшириш давомида

29 та асосий ва ёрдамчи цехларидаги атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи