Ўзбекистон | 16:09 / 07.09.2019
7197
2 дақиқада ўқилади

Тадбиркорлар фаолиятида текшириш тартибини бузган назорат орган ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарликда айбли деб топилди

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли фармонига асосан тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Бизнес-омбудсман билан келишилиб, уларни ўтказилишининг қонунийлиги доимий тарзда назорат қилиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари томонидан Бизнес-омбудсман билан келишилган ҳолда бир неча тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширувларнинг белгиланган тартибини бузиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, қўмитанинг 2 нафар ходими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказишга ваколати бўлмасдан туриб “Нокис винзавод” АЖ, “Хожели гербиш завод” МЧЖ ва “Евро Бетон” МЧЖларда текширув ўтказган.

Шунингдек, қўмита ходимлари томонидан текширувларни ўтказиш жараёнида белгиланган муддатларга риоя этилмаганлиги ва текширув билан боғлиқ ҳужжатлар тегишли тартибда тадбиркорларга тақдим этилмаганлиги ҳолатлари аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан беш нафар қўмита ходимларига нисбатан амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2-моддасида назарда тутилган қоидабузарлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, судга топширилди.

Натижада, Нукус шаҳар маъмурий суди томонидан юқоридаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказган 5 нафар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари тадбиркорлик субъекти фаолиятида текшириш тартибини бузишда айбли деб топилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид