Осиёда ЖЧ-2022 2-раунд саралаш босқичи гуруҳ ўйинлари давом этмоқда.
Ўзбекистон миллий жамоаси D гуруҳидан ўрин олганидан хабарингиз бор. Миллий жамоамиз дам олган 2-турда Сингапур Фаластинни мағлубиятга учратди. Яман эса ўз уйида Саудия Арабистони билан жанговар дуранг қайд этди.
Шу тариқа Сингапур 4 очко билан биринчи, Фаластин 3 очко билан иккинчи, Яман 2 очко билан учинчи, Саудия Арабистони 1 очко билан тўртинчи, Ўзбекистон эса очкосиз сўнгги ўринда бормоқда.
D гуруҳи, 2-тур
Сингапур – Фаластин 2:1
Голлар: Шокир Ҳамза (4), Сафуван Баҳаруддин (39) – Ёсир Ҳамид (13).
Яман – Саудия Арабистони 2:2
Голлар: Муҳсин Муҳаммад (8), Омар Ал-Даҳи (37) – Ҳаттан Султон (23) , Салим Ал-Довсари (48)