Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Келажакда Ўзбекистонга Хитой туристик оқими йўналтирилади» – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
10 сентябрь куни Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Ўзбекистон, Хитой ва Қозоғистондан ташриф буюрган тур-операторлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда ХХР маданият ва туризм вазирлиги вакиллари қатнашди. Ушбу анжумандан мақсад Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини хитойлик вакилларга нимойиш этиш, бунинг натижасида туристик оқимнинг сезиларли ошишига эришишдир. Тадбир давомида Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Абдулазиз Оққулов Хитой билан ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
“Ҳозир Қозоғистондан бизга энг кўп туристлар келаётган бўлса, келажакда Хитойнинг туристик оқимини Ўзбекистонга кўпроқ йўналтирмоқчимиз. Ҳаммага маълумки, кўплаб мамлакатлар хитойлик сайёҳларни жалб қилиш учун курашади. Шуни ангалаган ҳолда, бугун хитойлик, ўзбекистонлик ва қозоғистонлик тур-компаниялар билан туристлар алмашинуви ва бошқа масалалар бўйича музокаралар ўтказиляпти. Тадбирда Хитой ва Қозоғистондан 10 тадан, биздан эса 40 га яқин тур-операторлар иштирок этишяпти. 2019 йил бошидан бери Хитойнинг ўзидан 33 минг сайёҳ келди. Йил охиригача бу рақам 50 мингтага етиши кутилмоқда. Кейинги даврларда ҳам оқим ҳажмини ошириш учун амалий ҳаракатлар кетмоқда. Бунда Хитой ОАВ вакиллари билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳақида видеоролик, фильмлар ишлашни режалаштиряпмиз”.
Оққуловнинг қўшимча қилишича, туризм бўйича Ўзбекистон анча дадил қадамларни ташлади. Жумладан, визасиз режим, соҳани тартибга солувчи 50 га яқин норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар, транспорт тизимининг тўғри йўлга қўйилганлиги бунга мисол бўла олади. Бунинг натижасида, 2019 йилда ўтган даврга нисбатан 2 баравар кўп туристлар Ўзбекистонга ташриф буюришди.
Мавзуга оид
20:05 / 16.05.2026
“Хориж фуқароларининг гидлик қилишига тақиқ қўямиз” – Туризм қўмитаси
11:05 / 30.01.2026
Туризм қўмитасида кадрлар алмашинуви: янги ўринбосарлар тайинланди
22:09 / 20.09.2023
«Milliy PR-markazi» директори тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллангани аниқланди
08:13 / 23.05.2020