Маҳаллаларда «Кексалар маслаҳати» гуруҳларини фаоллаштириш зарурати қайд этилди
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Сирдарё туманида Республика маҳаллалар кенгаши томонидан Ички ишлар вазирлиги ва “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорликда “Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кекса авлод вакилларининг ўрни” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинар давомида Сирдарё туманидаги оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва хотиржамлик муҳитига рахна солиб турган жиноятчилик, оилавий ажрим, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш кўрсаткичларининг амалдаги ҳолати муҳокама қилиниб, профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида келишиб олинди.
Республика Маҳаллалар кенгаши раиси ўринбосари Ботир Парпиев томонидан ислоҳотлар даври маҳаллалар, жумладан, кекса авлод вакиллари олдига қўяётган салмоқли вазифалар, кексалар ва нуронийлардан ижтимоий фаоллик, уйғоқлик, ислоҳотлар жараёнида камарбаста бўлиш кутилаётгани қайд этилиб, мавжуд ҳолат таҳлил қилинди.
Жумладан, ажримлар, оила-турмуш муносабатларида жиноятчиликларнинг олдини олиш;
жуда кўп салбий иллатларга йўл очаётган, оилалар мустаҳкамлигига путур етказиб, ижтимоий табақаланишга олиб келаётган тўй-ҳашам ва оилавий маросимларни камхарж, камчиқим ўтказиш бўйича кекса авлод вакилларининг фаоллиги етарли эмаслиги таъкидланди.
“Кексалар маслаҳати” гуруҳлари орқали фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнининг муҳим шартларидан бўлган жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳақида таклифлар берилди.
Тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари М.Жўраев томонидан таъкидланганидек, “Жиноятчилик ҳолати республика миқёсида жорий йил 8 ойи давомида барча йўналишдаги жиноятлар 28,8 фоизга (30547 тадан 21723 тага) ва жиноят қидирув йўналишида 37,6 фоизга (18971 тадан 11830 тага) камайишига эришилди.
Жамиятимизда жиноятларнинг содир этилиши ва келиб чиқишининг асосий омилларидан бири сифатида аҳолининг бандлиги таъминланмаганлиги ёки оилалардаги носоғлом муҳитнинг шаклланганлиги ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикада ишсиз юрган шахслар томонидан 5 226 та жиноятлар содир этилиши билан изоҳлаш мумкин. Бу рақам Сирдарё вилоятида 97 та, жиноятлар 90 нафар шахслар томонидан содир этилган. Сирдарё туманида жами 4 939 нафар ишсизлар мавжуд бўлиб, шундан 29 та жиноятни 27 нафар шахслар содир этган.
Туманда жорий йил 8 ойи давомида барча йўналишдаги жиноятлар 28,4 фоизга (886 тадан 634 тага) ва жиноят қидирув йўналишида 32,5 фоизга (486 тадан 238 тага) камайган. Бироқ, жиноят турларидан ўта оғир жиноятлар 7,1 фоизга (28/30), оғир турдаги жиноятлар 7,5 фоизга (93/100), шунингдек, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 8,0 фоизга (12/13), қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш 100,0 фоизга (3/6) ва қасддан баданга енгил шикаст етказиш 44,4 фоизга (4/9) кўп содир этилган.
Жиноятларда иштирок этган шахслар бўйича таҳлил қилинганида, илгари судланган шахслар томонидан 57 та жиноятни 62 нафар, вояга етмаганлар томонидан 10 та жиноятни 11 нафар, ёшлар томонидан 136 та жиноятни 159 нафар ва аёллар томонидан 61 та жиноятни 66 нафар шахслар томонидан содир этилганлиги кузатилган. Шунингдек, Сирдарё вилоятида мавжуд 222 та маҳаллаларнинг 134 тасида ёки 60,3 фоизида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилган бўлса, 48 тасида ёки 21,6 фоизида жиноятлар сони ортиб кетган.
Оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган мудҳиш оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар салмоғи юқорилигича қолмоқда. Жумладан, республикада содир этилган қотиллик жиноятларининг 40,4 фоизи (230 тадан 93 таси) оила турмуш муносабатлари доирасидаги келишмовчиликлар туфайли содир этилган бўлса, Сирдарё вилоятида 7 та қотиллик жиноятининг 4 таси оила-турмуш муносабатлари доирасида бўлиб, шундан 1 таси эри томонидан хотинига нисбатан, 1 таси акаси ёки укасига нисбатан ва 2 таси қариндошига нисбатан содир этилган.
Республика Маҳаллалар кенгаши раиси ўринбосари Б.Парпиев томонидан маҳаллаларда ташкилотлараро ҳамкорликнинг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги эътироф этилиб, аҳоли муаммолари билан ишлаш борасида қатор камчиликлар санаб ўтилди:
“Жумладан, айрим маҳаллаларда фуқаролар йиғини ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни қониқарли деб бўлмайди. Бунинг натижасида аниқланган муаммолар тегишли мутасаддиларга вақтида тақдим этилмаяпти, уларнинг бартараф этилишини ҳеч ким назорат қилмаяпти. “Таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатиш” деган жумла фақат қоғозда қолиб кетяпти. Натижада аҳолида маҳаллага ҳамда тегишли мутасаддиларга нисбатан норози муносабат юзага келмоқда.
Тадбир иштирокчилари томонидан Сирдарё вилояти фаол кексаларининг оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятчиликларнинг олдини олиш бўйича мурожаат қабул қилиш ҳақидаги таклифлари маъқулланди.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:10 / 06.09.2024