Британия бош вазири комикслар суперқаҳрамони Халкка “айлантирилди” (фото)
The Sun британ нашри Британия бош вазири Борис Жонсон комикслар суперқаҳрамони Халк кўринишида тасвирланган суратни эълон қилди.
Сиёсатчининг боши Халк баданига монтаж қилиниб, яшил рангга бўялган.
Нашр Жонсоннинг Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан учрашуви олдидан сўзлаган нутқига шундай муносабат билдирган. “Халк қанчалик ғазабланса, шунчалик кучга тўлади”, деб айтган Британия бош вазири Brexit жараёнига изоҳ бериб. У “мамлакат Европа Иттифоқи кишанларидан Халк каби озод бўлишини” қўшимча қилган.
Сиёсатчи Британия Европа Иттифоқи таркибидан 31 октябрда чиқишини таъкидлаб ўтган. У Mail Online нашрига парламентда Brexit’ни кейинга қолдириш қўллаб-қувватланган овоз беришни четлаб ўтиш йўлини топишини айтган.
Мавзуга оид
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади
11:36 / 12.01.2024
Жонсон Москва ва Киев ўртасидаги музокараларни тўхтатгани ҳақидаги айбловни рад этди
11:58 / 10.06.2023