Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «One Belt - One Road» Ўзбекистон-Хитой кўргазмаси бўлиб ўтади
Тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар учун ажойиб янгилик! Хитойнинг йирик компаниялари билан тўғридан-тўғри шартнома тузмоқчимисиз? Сизда ажойиб имконият бор: 18-20 сентябрь кунлари, «One Belt - One Road» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Мазкур кўргазмада халқ истеъмоли моллари, қурилиш материаллари, автомобиллар учун жиҳозлар ишлаб чиқаришдаги мураккаб ечимлар ва энг янги технологиялар намойиш этилади.
«One Belt - One Road» – бу Марказий Осиё давлатларини жамулжам қилувчи лойиҳа ҳисобланади. Бу лойиҳанинг кўпчилик иштирокчилари «Буюк Ипак йўли»нинг бир қисми бўлганлар, демакки экспорт-импорт операцияларида азалдан иштирок этиб келганлар.
Бугунги кунда лойиҳа «Буюк Ипак йўли»нинг қадрият ва анъаналарини сақлаб келмоқда. Хитой давлатлараро муносабатларни яхшилаш устида иш олиб бораркан, лойиҳанинг турли иштирокчилари ўртасида ҳамкорлик кучайиши учун қулай шароитлар яратилишини қўллаб-қувватлашда давом этади.
Ўзбекистон ҳукумати ва Савдо-саноат палатаси, Хитой элчихонаси кўмаги билан ташкиллаштирилаётган мазкур кўргазма жорий йилнинг 18-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Кўргазма кўп асрлик савдо алоқаларини сақлаш ва давлатлараро ҳамкорликнинг янги қирраларини очишни мақсад қилган. Унда халқ истеъмоли моллари, қурилиш материаллари, автомобиллар учун жиҳозлар ишлаб чиқаришдаги мураккаб ечимлар, дастурий таъминлаш ва энг янги технологиялар намойиш этилади.
Кўргазма давомида маиший техника ишлаб чиқариш соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар билан танишиш, воситачилар ва турли-туман қўшимча тўловларни четлаб ўтган ҳолда маҳсулотларни ишлаб чиқарувчининг ўзидан бевосита харид қилиш мумкин бўлади.
Шунингдек, Хитойнинг ўнлаб йиллар давомида йирик ишлаб чиқарувчилар ҳисобланган компаниялари билан танишиш имконияти мавжуд.
Кўргазма бўлиб ўтадиган кунларда №1-рақамли павильон ҳудудида чой ичиш учун алоҳида махсус бурчак ташкиллаштирилади ва унда чойхўрликнинг Хитой анъаналари намойиш этилади.
Тадбир манзили: Тошкент шаҳри, ЎзЭкспоМарказ, 1-павильон
Батафсил маълумотларни +99890 9984248 рақами ёки www.onebeltoneroad.uz сайти орқали олиш мумкин.
E-mail: [email protected]
Реклама ҳуқуқи асосида