Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида яшовчи шахснинг уйидан 1 килограммдан ортиқ «марихуана» олинди
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 11 сентябрь куни тезкор ходимлар томонидан “Қорадори-2019” тадбири ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълумотида айтилишича, тадбир давомида Телеминг қишлоғида яшовчи 1973 йилда туғилган В.Н.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 1 кг. 151 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026