Жамият | 18:30 / 25.09.2019
11925
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистон гранит ва мармарлари Италия кўргазмасида намойиш этилмоқда

Италия гранит ва мармар маҳсулотлари билан дунёга донг таратган. Бу ерда нафақат гранит ва мармар тарашланади, балки сифатли маҳсулотлар бутун дунё бўйлаб мижозларга етказиб берилади. Шу билан бирга, мамлакатда нафақат мармар маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, балки бундай маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар иштирокида йирик ихтисослаштирилган кўргазмалар ҳам ташкил этилади.

Соҳанинг шундай кенг қамровли кўргазмалардан бири 25 сентябрь куни Италиянинг Верона шаҳрида бошланди. Бир йилда бир маротаба ўтказиладиган нуфузли «МARMOMAC-2019» бутун жаҳон гранит ва мармар кўргазмасида Ўзбекистоннинг илк ва ягона вакил «IMPERIAL GRANIT» масъулияти чекланган жамияти ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда.

Қайд этиш ўринлики, «МARMOMAC-2019»да жаҳоннинг гранит, мармар ва табиий тошларни қайта ишлаб чиқарувчи энг салоҳиятли корхоналари иштирок этади.

Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистоннинг «IMPERIAL GRANIT» масъулияти чекланган жамияти Ўрта Осиёда Италиянинг энг илғор компаниялари томонидан етказиб берилган технологиялар билан жиҳозланган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган энг йирик корхоналардан биридир.

Ҳозирги кунда МЧЖ маҳаллий харидорларга уларнинг талаб ва истаклари асосида Ўзбекистон мармар тошлари хомашёсидан тайёрланган гранит ва мармар маҳсулотларини етказиб бермоқда. Қолаверса, тайёр маҳсулотларнинг бир қисми экспортга ҳам йўналтирилади.

Қўшимча маълумотлар олиш учун: imperialgranite.uz

Реклама ҳуқуқи асосида