Жаҳон | 19:37 / 28.09.2019
14803
1 дақиқада ўқилади

Германияда осмонўпар бинога чиққан франциялик «ўргимчак одам» қўлга олинди

Фото: Reuters

Германия полицияси франциялик «ўргимчак одам» Ален Роберни Майндаги Франкфурт шаҳрида осмонўпар бинога чиққани учун ҳибсга олди. Бу ҳақда Spiegel нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, 57 ёшли альпинист шаҳардаги Skyper биносини забт этган. Полиция Робер баландлиги 153 метр бўлган бинонинг энг юқорисига 20 дақиқа ичида чиқиб-тушганидан сўнг ҳибсга олган. Унга нисбатан жамоат тартибини бузиш ва бинога ноқонуний тарзда кириш айбловлари қўйилиши мумкин.

Осмонўпар иншоотларга ҳеч қандай эҳтиёт чораларисиз кўтарилувчи Робер шу йилнинг январида Филиппиндаги GT International Tower биносига чиққани учун полицияси томонидан ҳибсга олинганди.  

Робер 1994 йилдан буён дунёдаги машҳур баланд биноларга чиқиш билан шуғулланади. У ўтган давр ичида 130дан ортиқ иншоотларга чиққан бўлиб, улар орасида дунёда энг баланд Бурж Халифа ҳам бор.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид