Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
McDonald's мижозларни жалб қилиш мақсадида электрокарлар учун қувватлаш станцияларини очмоқда
Аввал тез овқатланиш ресторанлари мижозларни бепул Wi-Fi билан жалб қилган бўлса, эндиликда бунинг янги йўлини топиш вақти келди. McDonald's компанияси ушбу соҳада биринчи бўлиб электрокарлар учун қувватлаш станциялари тармоғини ишга туширди. Ҳайдовчи қовурилган картошка ва “Биг Мак” билан тамадди қилаётган бир вақтда унинг электрокари қувват олиб туради.
Ҳозирча бундай имконият фақат Швецияда мавжуд бўлиб, “Макдональдс” бу давлатдаги 55 та ресторанини қувватлаш станциялари билан жиҳозлади. Бироқ айтиш жоиз, ушбу хизмат пуллик бўлиб, ҳар бир дақиқа учун пул ҳисобланади. Бундай станциялар тармоғини дастлаб Швецияда, сўнгра Нидерландияда кенгайтириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:19 / 19.04.2020
McDonald's Сингапурдаги барча ресторанларини ёпишга қарор қилди
17:28 / 12.11.2019
Sony, McDonald’s, Visa ва бошқалар. Сиз қайси машҳур бренд билан тенгдошсиз?
11:15 / 04.11.2019
McDonald's раҳбари «ишдаги ишқ» сабабли ўз лавозимидан бўшатилди
21:13 / 21.10.2019