Агробанк томонидан замонавий агрокластерларга пресс-тур ўтказилди
Куни кеча Фарғона вилоятида «Агробанк» АТБ томонидан «Ҳудудларда пахта-тўқимачилик кластерларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган амалий ишларда «Агробанк» АТБ нинг иштироки» мавзусига бағишлаб пресс-тур ўтказилди. Унда «Агробанк» АТБнинг раҳбар ва ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги тармоғини янада ривожлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, юртимизда пахта-тўқимачилик кластерларни ташкил этиш ва шу орқали тўқимачилик саноатини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини оширишга бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада «Агробанк» АТБ томонидан ҳам ушбу тармоқни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Хусусан, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш бўйича бугунги кун ҳолатига ташкил этилган 74 та кластер корхонасининг 33 таси билан Агробанк ўртасида 2019 йилги пахта ҳосилини молиялаштириш бўйича шартномалар имзоланган.
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, «Агробанк» АТБ филиаллари томонидан пахта-тўқимачилик корхоналарига пахта ҳосилини етиштириш қийматининг 60 фоизи миқдорида 2 трлн 43 млрд сўмлик маблағ ажратилган.
Пресс-тур давомида ОАВ ходимлари банкнинг молиявий кўмагида ўз иш фаолиятини бошлаган бир қатор замонавий агрокластерлари билан яқиндан таништирилди.
Пресс-тур иштирокчилари дастлаб, Тошлоқ туманида жойлашган «Expo Koller Prin Teks» МЧЖга ташриф буюриб, бу ерда олиб борилаётган ишлар ҳақида мутахассислардан маълумотлар олишди.
Ушбу замонавий агрокластерига банк томонидан пахта ҳосилини етиштириш учун 36,4 млрд сўмлик банк маблағлари ажратилган. Мазкур корхона пахта толасидан ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона бир йилда 3600 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 10 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар Хитой, Белгия, Польша давлатларига экспорт қилинган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, банк билан ҳамкорлик натижасида «Expo Koller Prin Teks» МЧЖ томонидан 100 дан зиёд янги иш ўрни яратилди. Ҳозирда корхонада жами 1052 нафар ишчи фаолият олиб бормоқда.
Пресс-тур давомида ОАВ ходимлари Риштон туманида ҳам бўлиб, у ерда «Рус Ўзбектекс» МЧЖга ташриф буюришди. Корхона тўғрисида мутахассислар томонидан маълумотлар олишди.
Ушбу замонавий агрокластерига банк томонидан пахта ҳосилини етиштириш учун 34,4 млрд сўм ҳамда ип калава тўқимачилик дастгохларини сотиб олиш учун 945,5 минг АҚШ доллари миқдорида банк маблағлари ажратилган. Мазкур корхона пахта толасидан ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона бир йилда 4 млн тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 4,8 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар Хитой, Туркия, Белорусия давлатларига экспортга чиқарилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, банк билан ҳамкорлик натижасида «Рус Ўзбектекс» МЧЖ томонидан 50 та янги иш ўрни яратилди. Корхонада бугунги кунга келиб 882 нафар ишчи фаолият олиб бормоқда.
«Агробанк» жамоаси юртимиз иқтисодиётининг турли тармоқларини янада тараққий эттириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, банк хизматларини янада ривожлантириш йўлида кенг кўламли саъй-ҳаракатларни бундан кейин ҳам устувор равишда олиб боради.
Сайт: www.agrobank.uz
Telegram: t.me/AgrobankChannel
Instagram: @Agrobank_uz
Facebook: fb.com/AgrobankUzbekistan
«Агробанк» АТБ матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:21 / 10.06.2024
"Agro Invitro": Жиззахда қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион лойиҳа ишга туширилди
15:05 / 29.04.2024
«Агробанк» Олтинсой филиали бошқарувчиси хизмат автомобилида ЙТҲга учради
16:39 / 07.12.2023
Агробанк АТБ тизимдаги коррупцион ҳолатларга қарши кураш бўйича маълумот берди
08:57 / 06.10.2023