Кармана туманида янги ички ишлар бўлимлари фойдаланишга топширилди — фотолар
Маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларни барвақт олдини олиш, ҳудуддаги криминоген вазиятни яхшилаш, энг муҳими — фуқароларни рози қилиш бугунги кунда катта эътибор берилаётган масалалардан биридир.
Ана шу мақсадида Навоий вилояти Кармана туманида учта маҳалла — «Жалоир», «Нарпай» ҳамда «Маликработ» ҳудудларида ички ишлар бўлимлари ташкил этилди.
Навоий вилоят ИИБ матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур биноларни қуришга вилоят ҳокимлиги томонидан 3 млрд 200 млн сўм маблағ сарфланди. Қолаверса ҳар бир ички ишлар бўлимларига хизмат автомашиналари вилоят ҳокими томонидан топширилди.
«Яратилган бу каби имкониятлар натижасида эндиликда ҳудуд аҳолиси соҳага тааллуқли ҳар қандай мурожаатни шу ернинг ўзидаёқ билдириши мумкин, қолаверса бўлимда жиноят қидирув, тергов ҳамда профилактика хизмати ходимлари тун-у кун фуқароларни қабул қилишади, бирдан бир мақсадимиз халқимизни ички ишлар тизимидан рози бўлиши ҳамда ҳудуд осойишталигини янада мустаҳкам таъминлашдир», — дейди Кармана тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Эшқобил Дўсанов.
Мавзуга оид
18:50 / 16.03.2024
Навоийда 4 ойлик чақалоғини сотишга уринган аёл қамалди
07:33 / 10.04.2023
Навоийда 3 қаватли қурилиш моллари савдо марказида ёнғин содир бўлди
14:12 / 21.06.2022
Карманадаги корхона ўзи ишлаб чиқараётган наномаҳсулотлар экспорти кўламини оширмоқчи
08:28 / 31.12.2020