Жамият | 19:00 / 30.09.2019
17849
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистон фуқароларига Польша университетидан янги таклиф

Бу хизмат турини «Қутқарув доираси» (Спасительный круг) деб номладик, бунга сабаб:

  • Поляк ёки инглиз тилини билмайдиган, аммо Европада хусусан Польшада таълим олишни истовчиларга;
  • Польшада таълим олиш имкони йўқ, аммо таълим олишни истовчиларга;
  • Иш ўрни ва бошқа сабабларга кўра уйидан узоқда таълим олиш имконияти йўқ фуқароларга(Вояга етмаган шахсларга);
  • Кириш имтиҳонларида етарлича балл тўплай олмаган абитуриентларга Европа универститетида таълим олиш имконини яратади.

Университетимиз ҳақида қисқача маълумот

Польшанинг Вроцлаве шаҳридаги «Банк олий мактаби» («Высшая банковская школа» во Вроцлаве) – қуйи Селезн ҳудудидаги йирик университетлардан бири ҳисобланади. Университетимизда 53 та мутахассислик бўйича 17000 дан зиёд талабалар таҳсил олмоқдалар. Университетимиз турли мамлакатлардан келган талабаларга меҳмондўстлиги билан машҳур бўлган. Бизда дарслар иш берувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда, кам маъруза ва асосан тажриба дарслари асосида олиб борилади. Университетимиздаги таълим графиги ишлаб ўқишни истовчи талабаларга кенг йўл очиб, талабаларга олаётган билимларини ҳақиқий иш жараёнида қўллаш имконини яратади. Мисол учун, бешинчи семестрда талабалар ҳафтада фақат бир кун университетда таълим оладилар. Бундан ташқари университетимиз бир нечта дастурлар ва рекрутинг компаниялари билан ҳамкорликда фаолият юритади. Бу ўз ўрнида битирувчиларга иш билан таъминланиш имкониятини яратади.

Алоҳида таъкидлаш лозим бўлган яна бир жиҳат: университетимиз 50 дан зиёд университетлар билан ҳамкорлик келишувига эга. Бу университет талабаларига ERASMUS+ дастури бўйича ҳамкор университетларда таълим олиш ва қўшимча Европа иттифоқи грантларини олиш имконини беради.

Жойлашган шаҳримиз ҳақида қисқача маълумот

Вроцлав – Европанинг энг кўркам шаҳарларидан бири бўлиб, 2016 йилда Европанинг маданият маркази деб тан олинди. Вроцлав гномлари, кўп сонли тарихий черковлар ва кўприклар шаҳримизнинг туристлар гавжум жойлари ҳисобланиб, Европа ва Польшанинг бошқа шаҳарларидан ажратиб туради. Вроцлав – ёшлар ва 150 минг талабалар шаҳри ҳисобланади. Вроцлав Европанинг юрагида жойлашган бўлиб, кўплаб Европа пойтахтларидан (Прага, Вена, Берлин ва бошқалар) 2-3 соатлик масофададир. Вроцлавда таълим олиш вақтида қийинчиликсиз кўплаб Европа давлатларига саёҳат қилиш мумкин. 

«Қутқарув доираси» (Спасительный круг) – нима ва таклиф этилаётган хизматлар

Университетимиз юқорида санаб ўтилган тўсиқларга учраган Ўзбекистонлик абитуриентларга ўз орзуларини рўёбга чиқариш учун янги хизмат турини таклиф этади. Бу «Менеджмент» мутахассислигига икки босқичдан иборат бўлган янги форматда таълим олиш имконияти.

1-босқич:

  • Биринчи курсда таълим дистанцион онлайн форматда;
  • Дарслар вебинар кўринишида реал вақт режимида олиб борилади;
  • Дарслар университетнинг профессор ва ўқитувчилари томонидан олиб борилади;
  • Дарслар (кунига 2-3та) ҳафтада беш кун бўлиб ўтади;
  • Ўзингизга қулай вақтда дарсларни видео қайдларини қайта кўриш имконига эга бўласиз.

2-босқич:

Иккинчи ва учинчи курслар кундузги таълим форматида Қўқон шаҳрида очилаётган филиалда ёки Вроцлавда асосий кампусда инглиз ёки поляк тилларида давом эттирилади.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу дастур давомида сизга қуйидаги имкониятлар яратилади:

  • Университетга кириш имтиҳонларисиз, ҳатто поляк ёки инглиз тили бўйича билимга эга бўлмасдан киришингиз мумкин;
  • Университетнинг қолган барча талабалари қатори 2019 йил 1 октябрдан тўлақонли талаба сифатида талабалик гувоҳномаси оласиз;
  • Университет томонидан барча керакли хужжатларни олиб, Польшага талаба визаси расмийлаштиришингиз мумкин;
  • Таълимни уйдан ёки бошқа исталган жойда туриб дистанцион тарзда оласиз;
  • Қўшимча тўловларсиз биринчи курс давомида поляк ёки инглиз тилларини ўрганиб, кейинги курсларга тайёрланасиз;
  • Оилангиз бюджетига бир мунча маблағни иқтисод қилиш имкони: биринчи курсда Польшага сафар қилиш ва яшаш харажатларини тежайсиз.

Тўлов университет ҳисоб рақамига ўқишга қабул қилинишдан аввал тўланиши керак.

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун: www.wsb.pl/rekrutacja

Телефон: +99893 7357788

«WSB Kokand» МЧЖ Хорижий Корхонаси

Реклама ҳуқуқи асосида