Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар:

2019-2022 йилларда Самарқанд вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари;

Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;

Халқаро молия институтлари, шу жумладан Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Самарқанд вилояти бўйича истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати;

Самарқанд вилоятида автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва туризм маршрутлари бўйича пиёдалар кўчаларини қуриш объектларининг рўйхати тасдиқланди.

Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А. Ж. Раматовга - Самарқанд вилоятида транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини ривожлантириш тадбирларининг самарали амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари А. А. Абдуҳакимовга Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича мақсадли параметрлар ва вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши;

Самарқанд вилояти ҳокими Э. О. Турдимовга - туризм инфратузилмаси объектларини қуриш учун ер участкаларининг ўз вақтида ажратилиши, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланишини таъминлаш бўйича жавобгарлик юкланди.

Белгиланишича, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар, шу жумладан буфер зоналардан ташқари, Самарқанд шаҳридаги ер участкалари меҳмонхоналар қуриш учун жисмоний ва юридик шахсларга “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукицои орқали тақдим этилади ва қуйидаги инвестиция мажбуриятлари юкланади:

майдони 6 сотихдан 15 сотихгача бўлган ер участкасини ажратишда инвесторга 50 та хонадан кам бўлмаган меҳмонхона қуриш;

майдони 15 сотихдан 30 сотихгача бўлган ер участкасини ажратишда ҳолатда - 100 хонадан кам бўлмаган меҳмонхона;

50 сотих ва ундан ортиқ майдонга эга ер участкасини ажратишда - 200 та хонадан кам бўлмаган, 3-5 юлдузли тоифадаги стандартларга мос келадиган меҳмонхона қуриш юкланади.

Белгиланишича, Самарқанд шаҳрининг қуйидаги асосий кўчаларида хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда, 2019-2021 йилларда туризм инфратузилмаси ташкил қилинади: