Жамият | 11:36 / 02.10.2019
19462
7 дақиқада ўқилади

SPART EKO горелкалари ва Goodwell сув иситгичлари, циркулацион насослари нега ҳар бир ҳовлида бўлиши керак?

SPART EKO горелкалари маиший ҳаётда нима учун керак?

1.    Биринчи навбатда ҳаво-газ қоришмасини аниқ аралаштириш учун зарур.

2.    Замонавий горелкаларда янги технология ва ишланмалар мавжуд бўлиб, улар табиий газ ёнишини максимум даражада оширишга ёрдам беради.

3.    Бу қурилмаларни ўрнатиш ва жойидан кўчириш осон. Ортиқча оворагарчиликларга ҳожат қолмайди.

4.    Узоқ муддатгача чидамлилик ҳамда ишончли сифат.

5.    Горелкалар санитария-гигиена қоидаларига жавоб беради.

6.    Ортиқча шовқин-суронсиз ишлайди.

Ушбу горелкаларнинг ажралиб турувчи яна бир жиҳати уларнинг чидамли, ҳамёнбоп ва автоматлаштирилганидадир. Бундан ташқари, SPART EKO горелкалари эски сув иситиш қозонини бутунлай янгилаш ташвишидан ҳам халос қилади. Узоқ йиллар давомида ишлатиб келинаётган сув иситиш қозони (катёл)нинг горелкасини SPART EKO   нинг автоматлаштирилган горелкаларига алмаштирилиш билан замонавий ва хавфсиз қурилмага эга бўлиш мумкин. Агар ҳарорат тўғри белгиланса, сув маълум даражага етганда ўчади, совигандан кейин эса ёнади.

Хавфсизлик борасидаги афзаллигига тўхталганда ҳам SPART EKO  горелкалари сизни бутунлай хотиржам қилади. Уйга маиший газ келиши тўхтаса ҳамда ташқи таъсирлар, яъни қаттиқ шамол орқали олов ўчиб қолса, SPART EKO  горелкасининг ёнғин хавфсизлик клапани автоматик тарзда ёпилади. Газ қайтиб келганида атрофга газ иси чиқмайди. Хонадон эгаси 40-50 фоизгача газни тежаб қолиши мумкин.

Ушбу маҳсулотга SPART EKO 1 йил кафолат беради.  

Айни пайтда Республикада кўпчилик осма сув иситиш қозонларидан фойдаланмоқда. Лекин ушбу қурилма бараварига ҳам иссиқ сув таъминоти, ҳам иссиқликни сақлашга ихтисослашмагани туфайли ноқулайликлар келтириб чиқаради.  

Goodwell билсовита сув иситгичлари эса котёл (сув иситиш қозони) ёки исталган бошқа иссиқлик манбасига уланиш орқали совуқ сувни иситиб беришга мослашган бўлиб, бу каби муаммоларнинг олдини олади.

Goodwell сув иситгичларини бир марта ишлатиб бир неча кунлик иссиқ сув захирасига эга бўлиш мумкин

Goodwell сув иситгичлари котёл (сув иситиш қозони)га уланади ва ўзида 60 литрдан – 500 литргача миқдорда иссиқ сув захирасини сақлайди.

Тузилишига кўра махсус қатламлар – пўкак ва қобиқ шаклида ишланган Goodwell сув иситгичлари ўзида ҳароратни сақлаб туриш қобилиятига ҳам эга. Ушбу иситгичлар орқали иситилган сув суткасига 5 градусгача совиши мумкин. Бу дегани бир мартада қурилмани ишлатиш орқали бир неча кунлик иссиқ сув захирасига эга бўлиш ва энергия тежамкорлигига эришиш мумкин.

Goodwell сув иситгичлари орқали яна бир қанча қулайликларга эришиш мумкин:

-        Сув иситиш тизимида харажатни қисқартириш;

-        Қўшимча ва исталган миқдорда сув захирасининг бўлиши;

-        Бир вақтнинг ўзида 2 ёки ундан кўп фойдаланувчининг сув ишлатиши мумкинлиги;

-        Электр токи ва газ сарфламаслиги;

-        Қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда ишлатиш мумкинлиги;

-        Котёл билан уланиш имконияти.

SPART EKO маҳсулоти бўлган Goodwell сув иситгичларини 1 йиллик кафолати билан сотиб олишингиз мумкин.

Бундан ташқари, 15 йиллик тажрибага эга SPART EKO  фирмаси сизга яна бир маҳсулотини тақдим этади. Фирма дўконлари орқали автоматлаштирилган замонавий горелкаларни сотиб олиб, бутунлай хавфсиз иситиш тизимига эга бўлишингиз мумкин. Энг сўнгги технологиялар орқали ишлайдиган махсус қурилма тугмалар орқали ёқилади ва гугурт чақиш ноқулайлигидан халос бўласиз.

SPART EKO ҳозирги кунда Италия ва Хитой давлатининг брендларидан горелкаларнинг автоматларини ўрнатишда фойдаланади. Хитой стандарти Италияникидан 2 баравар арзон бўлишига қарамай, сифат жиҳатдан деярли бир хил. Бу билан ҳам SPART EKO фирмаси одамларга ҳам арзон нархдаги, ҳам сифатли маҳсулот етказиб беришга ҳаракат қилмоқда.

Циркулацион насослар балансни таъминлайди

Goodwell циркулацион насослари ҳам SPART EKO фирмаси маҳсулоти бўлиб, уларни 2 йил кафолат муддати билан ҳарид қилишингиз мумкин.

Ушбу циркулацион насос иситиш тизимида сувнинг тўғри айланишини таъминлайди. Айрим хонадонларда иситиш тизимида сувнинг нотўғри ҳаракати туфайли сув иситиш қозонига (котёл) яқин хоналар ҳарорати етарлича иссиқ бўлиши, бироқ ундан узоқроқда жойлашган хоналарга эса иссиқлик этиб бормаслиги ҳолатлари қайд этиларди.

Лекин Goodwell циркулацион насослари орқали бу муаммонинг ечимини топиш мумкин. Насослар иситиш тизимида сув айланишининг барқарорлигини таъминлаш, ҳаво тўпланиб қолишининг олдини олиш орқали хонадондаги ҳар бир хонанинг бир маромда исишини таъминлайди.

SPART EKO фирмаси маҳсулот сотиб олишни хоҳлаган, лекин малакали техник хизмат кўрсата олувчи усталарни топишга қийналган харидорларга ҳам турли тавсиялар беради. Шунингдек, махсус хизмат маркази орқали ходимлар ҳар бир маҳсулот харидида кўмак ва маслаҳат беришга тайёр.

Бундан ташқари, SPART EKO фирмасининг турли ҳудудларда дилерлик хизматлари ҳам мавжуд бўлиб, улар орқали ҳам мурожаатни амалга оширишингиз мумкин. Шунингдек, ташкилот дилер сифатида фаолият юритишни хоҳлаганларни ҳам ишга таклиф қилади.

SPART EKO қурилмалари орқали хонадонингиз учун қулайлик ва шинамлик яратинг.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, 16 уй.

Мўлжал: Олмазор БТИ

Мурожаат учун телефонлар: +99897 4400262, +99895 1446941, +99890 940 46 34, +99897 763 02 51  

Иш вақти: 09:00 – 17:00

Вилоятдаги дилерларимиз:

Навоий :91 330 54 00

Қарши:  97 222 88 90

Жиззах: 91 566 66 51

Хоразм: 98 277 02 25, 98 277 20 70

Сайт: www.spart-eko.gl.uz

Instagram: www.instagram.com/sparteko0262

Facebook: www.facebook.com/SpartEko.Goodwell

YouTube: SPART EKO

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид