Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзмиллийбанк» ёш кадрларни ҳамкорликка чақиради
Ҳаммамизга маълум, юртимизда миллий олий юридик таълимни модернизациялаш, мазкур соҳага халқаро таълим стандартлари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, таълим олаётган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича самарали тизимни яратиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Сўнгги йилларда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш ҳамда меҳнат бозорининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, касбга ўқитишни ишлаб чиқариш амалиёти билан интеграциялаштириш, касбий билим ва кўникмаларни баҳолашнинг халқаро тизимини жорий этишборасида улкан ишлар амалга оширилиб келинмоқда.


Жорий йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда бакалавр ва магистр талабалари учун давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда 82 та бакалавр йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва 7 нафар магистрантлар, шу билан бирга, Тошкент давлат юридик университетининг ректори ва Ўзмиллийбанк департаменти раҳбари иштирок этди.
Тошкент давлат юридик университетининг юқори натижаларга эришган талабаларини ўқишнинг якуний босқичини бевосита амалиётда ўтказиш ва кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ёш кадрларни ишлашга жалб қилмоқда.
«Ўзмиллийбанк» Матбуот хизмати
Мавзуга оид
10:00 / 24.11.2022
“Ўзмиллийбанк” АЖ, Савдо-саноат палатаси ва “FERRANDI Paris” институти ўртасида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича Ҳамкорлик келишуви имзоланди
17:55 / 01.10.2021
«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Германиянинг Дойче банки 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги шартнома имзолади
17:00 / 30.09.2021
«Ўзмиллийбанк» АЖ ва «Совкомбанк» ОАЖ (Россия) 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги бош келишувни имзолади
11:19 / 21.09.2021