Суд Трампнинг прокуратурага 8 йиллик солиқ декларацияларини тақдим этиши тўғрисида ҳукм чиқарди
Нью-Йорк федерал суди АҚШ президенти Дональд Трамп ўз солиқ декларациялари ва бошқа молиявий ҳужжатларни Манхэттен прокуратурасига тақдим этиши тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда New York Times хабар берди. Трампнинг ўзи АҚШнинг амалдаги президенти жиноий суриштирувда қатнашмаслигини айтиб суддан бу ҳукмни бекор қилишни сўради.
Аммо судья Виктор Марреро президентнинг бу сўрови конституцияга зид эканлигини айтди. Президентлар, уларнинг оиласи ва бизнеси қонундан юқори турмайди, деди судья.
«Суд президентлик ваколатининг бунчалик қатъий ва чексиз таъкидланишини маъқуллай олмайди», — дея иқтибос келтиради Bloomberg Марреронинг ҳукмидан.
Хабар қилинишича, АҚШ вакиллар палатасининг демократлар назорати остидаги бир нечта қўмитаси ҳам Трампнинг солиқ ҳисоботлари ошкор қилинишига эришмоқчи. Улар АҚШ президентининг Россия билан эҳтимолий алоқаларини текшириш ва унинг қонун бузишларга йўл қўйганини исботлашмоқчи.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
13:02 / 21.08.2024