Жамият | 11:28 / 09.10.2019
23147
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Flash Up ENERGY «FLASH Банкни ютиб олинг» акцияси ғолибларининг ҳар бирларига 33.333.333 сўм мукофот пулларини тақдим этди

2019 йилнинг 2 октябрь куни Тошкент шаҳрида «FLASH Банкни ютиб олинг» акциясининг бош совринларини топшириш маросими бўлиб ўтди. 3 ой давом этган мазкур акция якунларига кўра, акциянинг 3 нафар ғолиблари 33.333.333 сўм миқдоридаги пул ютуқларига эга бўлишди.

Ушбу ёз фаслида қувват бахш этувчи ичимликни севувчилар нафақат севимли ичимликларининг таъмидан баҳраманд бўлишди, балки Flash Up ENERGY томонидан ташкил этилган акцияда ўз омадларини синаб кўришди. «FLASH Банкни ютиб олинг» акциясида 18 ёшга тўлган барча истовчи шахслар иштирок этиши мумкин эди. Акция иштирокчисига айланиш учун эса фақатгина севимли Flash Up ичимлигини сотиб олиб, қадоқнинг махсус калити остидаги яширин кодни топиб, SMS ёрдамида ёки flash-bank.uz сайти орқали ушбу кодни юборишлари зарур эди. Қийин бўлмаган учта қадам ва сиз акция иштирокчисиз. Ҳар бир калит FLASH БАНК ни 150 сўмга ошириб борар эди. Шу тарзда, кодлар сони қанчалик кўп бўлса, мукофотни ютиб олиш имконияти ҳам шунчалик кўпайиб борар эди. Акция бутун республика бўйлаб амалга оширилди ва ҳатто энг чекка ҳудудларни ҳам қамраб олди.

Рўйхатдан ўтган ноёб кодлардан ғолибларни аниқлаш жонли эфирда тасодифий рақамлар генератори ёрдамида амалга оширилди. Барчаси ниҳоятда адолатли ва шаффоф тарзда ўтказилди. Ҳар қандай киши лотерея ўйинларининг бориш жараёнини кузатиш ҳам акциянинг шаффофлигига ишонч ҳосил қилиши мумкин. Уч нафар омадли кишилар – уч нафар ғолиблар! Уларнинг ҳар бири 33.333.333 сўмдан бош совринга эга бўлишди. Бироқ, шу билан  Flash Up нинг сахийлиги тугагани йўқ, ахир бундан ташқари 13 нафар иштирокчилар ҳам ўз совғаларига эга бўлдилар. Улар SAMSUNG GALAXY A50 смартфонларининг соҳибларига айланишди!

Супер ютуқларнинг бахтли соҳиблари ўз ҳиссиётларини базўр ушлаб туришди. Биринчи ғолиб – наманганлик Давлатов Шухрат ўз таассуротларини қуйидагича изҳор қилди: «Flash Up нинг бош совринини ютганимдан жуда ҳам хурсандман. Ҳиссиётларим шу қадар жўшиб кетмоқдаки, тан оламан, айнан мен ғолиб бўлишимни асло кутмагандим. Дўст-у биродарларимга ушбу ичимликни ҳамда Flash Up нинг акцияларида иштирок этишларини тавсия қиламан!».

«Flash Up нинг таъми менга жуда ҳам ёқади ва авваллари ҳам мен уни тез-тез истеъмол қилиб турганман. Акция ҳақида хабар топганимдан сўнг, иштирок этишга қарор қилдим. Омад айнан менга кулиб боққанидан жуда ҳам мамнунман!», дея иккинчи ғолиб Тошкент вилоятидан Абдураимов Иззат ўз кечинмалари билан ўртоқлашди.

Самарқандлик учинчи ғолиб Маматкаримов Умид: «Мен акция ҳақида дўстларимдан эшитдим ва шунчаки омадимни синаб кўриш учун иштирок этган эдим. Совринга ҳам у қадар ишонмаган эдим, сабаби авваллари ҳам шундай танловларда ютиш имконим бўлмаган. Ғолиб бўлганимдан жуда ҳам шодман ва ютуқ учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман!» - деб эътироф этди. 

Омадли ғолиблар ва иштирокчилар Flash Up акцияси учун миннатдорчилик билдирдилар ҳамда келгусида бундай қизиқарли ва мароқли тадбирларни ўтказишларига умид билдириб қолдилар.

Реклама ҳуқуқи асосида