Ўзбекистон | 17:20 / 11.10.2019
9231
2 дақиқада ўқилади

Epsilon ва CPTDC компаниялари Давлат геология қўмитаси билан ҳамкорликда ёқилғи сланецларини ўзлаштириш лойиҳаси устида иш олиб бормоқда

Фото: Epsilon

Epsilon компанияси Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, 21.05.2019 й. имзоланган ўзаро англашув меморандуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси биносида ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат геология қўмитаси раиси Б.Исламов, шунингдек, Epsilon ҳамда ХХРнинг CPTDC (CNPC) компаниялари вакиллари иштирок этган мазкур учрашувда Навоий вилоятининг Сангрунтау конидан ёқилғи сланецларини қайта ишлайдиган мажмуа қурилиши лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди. Меморандумнинг биринчи босқичи бажарилганлиги ҳақидаги ёзма хабарномадан сўнг, томонлар унинг иккинчи босқичини амалга оширишга киришдилар. Учрашувда қатнашганлар лойиҳанинг батафсил йўл харитасини ишлаб чиқиш ҳамда уни жорий этиш бўйича уч томонлама ишчи гуруҳини ташкил этиш ҳақида келишиб олдилар.

Ўзбекистонда ёқилғи сланецларини қазиб чиқариш ва чуқур қайта ишлашни назарда тутган мазкур ноёб лойиҳа йилига 1 млн. тонна нефт маҳсулотларини, жумладан бензин, авиакеросин, дизел ёқилғиси ва асосий мойларни ишлаб чиқариш имконини беради. Келгусида эса ушбу лойиҳа асосида нодир металлар ва ёқилғи сланецлари кулидан цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин бўлади.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид